UZ

Сўнгги янгиликлар

01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  19 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  6 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  17 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  57 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  123 21:02Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" ўз уйида "Аланяспор"ни мағлуб этолмади, истанбулликларнинг ягона голига Шомуродов муаллифлик қилди  17 20:52БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Ғаниев 59 дақиқа ўйнади  1

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Бўлажак ҳар бир баҳсга худди финалга тушгандек тушамиз"

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна"-"Истерн" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Улуғбек Бақоев ва ўйиннинг энг яхши футболчиси Шоҳруз Норхонов қатнашди.

Улуғбек Бақоев: Барчага хайрли кеч. Ғалаба билан халқимизни, жиззахлик мухлисларни табриклайман. Рақиб бугун жуда тартибли ҳимояланди ва қарши ҳужумда ўйнади. Бизда эса нимадир ўхшади, нимадир йўқ. Баъзи вазиятларда тезроқ ҳаракат қилиш керак эди, аммо жисмоний ҳолат барибир ўз сўзини айтди. Нима бўлган тақдирда ҳам ғалаба қозондик ва кейинги босқичга чиқдик.

Бугун рақибдан келиб чиқиб асосан қанотлардан ҳужум қилдик. Якунда айнан шу йўл билан гол урдик.

Танаффус вақтида ортиқча гаплар айтмадик. Барча ўйиннинг муҳимлик даражасини тушуниб турганди. Кичик хатоларимизни тўғриладик ва бир нечта ўзгаришлар ёрдамида ғалаба қозондик.

Биз учта фронтда курашни давом эттиряпмиз. Бу қийин аммо катта тажриба. Бўлажак ҳар бир ўйинга, қайси мусобақа бўлишидан қатъий назар, худди финалдек тушамиз.

ОФК кубогида ярим финалга чиқдик. Футболчиларнинг кўпи халқаро мусобақаларда илк бор ўйнамоқда. Улар учун бу катта натижа ҳисобланади. Халқаро ўйинлар орқали келажакда миллий терма жамоада ўйнашга ва легионер бўлиб тўп тепишга интилишади. Уларнинг ҳар бирига бугунги ўйин учун раҳмат.

Ҳислат Ҳалилов ёшлар терма жамоаси билан сафарга кетган. Шу боис унинг хизматидан фойдалана олмадик.

Шоҳруз Норхонов: Бугун яхши ўйин бўлди деб ўйлайман. Менимча мухлисларга ёқди. Гонконг клуби ҳам яхши жамоа экан. Лекин уларни ўрганиб чиққандик. Охирида гол уриб ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Стадионга келган мухлислар олдида юзимиз ёруғ бўлди. Кейинги ўйинда ҳам ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз.

Ҳар бир ҳужумчи майдонга гол ураман деб тушади. Бугунги гол фақат меники эмас, бугун жамоа, ҳатто захира ўриндиғидаги футболчиларининг ҳиссаси бор. Бутун жамоа бўлиб гол урдик.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика