UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  1 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  7 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  2 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз" Янгиликлар

Улуғбек Бақоев: "Биринчи даврада уй ўйинларини "Бунёдкор" стадионида ўтказамиз"

Про-лиганинг 1-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бақоев журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

Ўйин ҳақида

- Бугун мавсумнинг илк расмий учрашувини ўтказдик. Биринчи ўйинлар одатда у қадар ҳам ёрқин ўтмайди. Жамоамиз таркиби деярли 90 фоиз янгиланиб кетди, футболчиларга ўзаро мослашиб олишлари учун вақт керак. Шунингдек, майдон ҳам бир оз юмшоқдек кўринди. Тўп майса устида яхши юрмагани сабабли ўйин сифатига таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.

- "Бухоро" уй учрашувларини эндиликда қайси стадионда ўтказади?

- Биз ҳозир "Бунёдкор" стадиони билан келишувга эришганмиз. Про-лиганинг биринчи даврасини Тошкентда ўтказамиз. Про-лига тақвими қулай ишлаб чиқилган, бу борада ташкилотчиларга раҳмат айтаман.

- Жамоангиз бугун бир очко ишладими ёки икки очко йўқотдими?

- Биринчи ўйинларда мослашиб кетиш осон бўлмайди. Футболчиларга ўйин ритмига тушиб олишлари учун озроқ вақт керак. Бугун ҳар икки жамоа бир очкодан ишлади.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтира олдими?

- Бугунги ўйин учун йигитларга раҳмат айтаман. Йигитлар майдонда борларини бериб ҳаракат қилишди. Ўйинлар давомида кучайиб борамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика