UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Арсенал", "Боруссия Д" ва "Наполи"да ғалаба "Юве"да дуранг ва бошқа натижалар  13 02:00ЕЧЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Монако" билан дуранг ўйнади  6 01:55ЕЧЛ. ПСЖ Рамушнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Барселона"ни мағлубиятга учратди  145 01:20ОЧЛ 2. "Ал Ҳалдия" ўз уйида "Арқадағ"ни мағлубиятга учратди. "Андижон" жойлашган гуруҳда ҳолат қандай?  2 01:01Сардор Азимов: "Биринчи бўлимда гол уришни мақсад қилгандик. Жамоада муҳит аъло даражада"  1 00:31"Барса" тез орада де Йонг билан шартномани узайтиради  0 00:06ЕЧЛ. "Ньюкасл" йирик ғалаба қайд этди, "Қорабоғ" "Копенгаген"ни енгди  1 23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  3 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  15 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  10 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  2 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  96 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  8

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи ярим финал ва пенальтилар сериясидаги иккинчи мағлубият. Бу жуда оғриқли" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Иккинчи ярим финал ва пенальтилар сериясидаги иккинчи мағлубият. Бу жуда оғриқли"

Ўзбекистон Coca Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" 0:0 (3:1 пенальтилар сериясида) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйин яхши бўлди. Мухлисларни алоҳида таъкидлаш лозим. Умуман бугун футбол атмосферасини ҳис қилдик. "Навбаҳор" ўйинни агрессив бошлади. Бешта ўйинчимиз жароҳат, карточка ва бошқа сабаблар билан ўйинни ўтказиб юборишди. Бу эса ишимизни қийинлаштирди. Аммо йигитларимга катта раҳмат деб қоламан. Мен учун улар қаҳрамон, улар бугун ғолиблар. Ўн киши бўлиб бундай атмосферада "Навбаҳор"дек кучли жамоага қарши ўйнаш бу албатта жуда катта иш. Камчилик бўлиб қолганимиз сабаб ҳам "Навбаҳор" устунлик қилди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, охирида дуранг қайд этдик. Иккинчи ярим финал ва пенальтилар сериясидаги иккинчи мағлубият. Бу жуда оғриқли. Албатта, бу футбол. Ҳаёт давом этади. Бу ўйин тарихга айланди. "Навбаҳор"ни табриклайман ва финалда омад тилаб қоламан.

- Ажойиб ўйин учун раҳмат Улуғбек ака. "Сўғдиёна" иккинчи марта ярим финал ўйинида пенальтилар сериясида мағлубиятга учрамоқда. ОФК кубогида ҳам шу каби ҳолат юз берди. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Бу чарчоқ ёки психологик ҳолат билан боғлиқми?

- Катта эҳтимол билан психологик нуқтаи назардан бу нарса юз берди. Концентрация, жисмоний ҳолат... Бундан ташқари, ўйиннинг сезиларли қисмида камчилик бўлиб ўйнадик. Бу футбол, бу лоторея. "Навбаҳор" ғалаба қозонди, биз эса бунинг уддасидан чиқа олмадик. Шу сабаб ҳам кимнидир айбламоқчи эмасман. Йигитларимга катта раҳмат, яна бир бор. 

- "Сўғдиёна" яхши ташкил қилинган жамоа. Аммо борган сари клуб ўз ўйинини йўқотиб бораётгандек. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз? Кейинги мавсумдаги режаларингиз қандай?

- Бу нарса ҳаммамиз, шу жумладан мураббийлар штаби учун ҳам катта тажриба ва амалиёт бўлди. Учта фронтда кураш олиб бордик. Бунинг учун тажрибали ва сифатли ўйинчилардан иборат захира ўриндиғи бўлиши керак. Аммо бизда ўзингиз кўрганингиздек жамоамиз ёши бироз каттароқ ёки бироз ёшроқ ўйинчилардан ташкил топган. Шу жиҳатдан олиб қаралса, бизга ҳар тўрт кунда ўйнаш учун жисмоний жиҳатдан куч етишмади. Шу билан бирга, биз тикланишга ҳам улгура олмадик. Биз ҳар 96 соатда ўйин ўтказдик. Буни ёмон демайман, биз ҳамма фронтда ҳам яхши кураш олиб бордик. Энди бор эътибони чемпионатга қаратамиз. Чемпионатда назарий жиҳатдан бизда ҳали имкон бор. Иккинчи саволингизга келсак, бу ҳақида гапиришга ҳали эрта. Чемпионат якунланади ва клуб раҳбарияти билан бу масалани муҳокама қиламиз. 

- Жасур Ҳасанов тушунарли, аммо бугун захира ўриндиғида Норхонов ва Денисов бор эди. Нега уларни майдонга туширмадингиз?

- Уларнинг захирада қолганликларига сабаб бу жароҳат. Улар жароҳат олишганди, тезлик билан ҳаракатланишда уларда муаммолар бор эди. Норхонов, Денисов ва Ҳасановларнинг сонида жароҳат бор эди. Шойқулов ва Чермель дисквалификация сабаб ўйинни ўтказиб юборишди. Захирамизда иккита жуда ёш ўйинчилар бор эди. Улар ўйнашмаса ҳам, ўйин темпини ҳис қилишди. Улар учун бу фойдали бўлди дея оламан. 

- Жамоангизнинг чемпионатдаги имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Назарий жиҳатдан бизда ҳали ҳам имконият бор. Шунинг учун биз охиригача бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз барчани ҳурмат қиламиз ва ҳеч кимдан қўрқмаймиз. Барчага раҳмат.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика