UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  0 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  14 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  16

Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди" Янгиликлар

Улуғбек Бакаев: "Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди"

Про лига 8-туридан ўрин олган "Бухоро" — "Шўртан" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биринчи бўлимда, жамоамиз, асосан, марказ орқали ҳужумлар уюштирди. Кейин гол урдик. Иккинчи бўлимда муваффақиятли бурчак узатмасидан сўнг рақиб футболчилари ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Ғалаба билан йигитларни табриклайман. Эндиликда кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. 

Чемпионат бошида жуда кўп вазиятлар ташкил этардик, аммо амалга оширишда суст эдик. Ҳозир эса вазиятларни муваффақиятли якунлаяпмиз. Ўйиндан ўйинга шаклланиб боряпмиз. Албатта, баратараф этиш керак бўлган муаммолар мавжуд. Ҳар доим ҳамма нарса биз хоҳлагандек бўлавермайди. Шунга қарамай, йигитлар ҳаракат қилишяпти. 

Доминик Бегич ва Фране Икич профессонал ва интизомли футболчилар ҳисобланади. Улар машғулотларда ҳам шунга хос ишлашади. Бизда улардан ташқари қолганларни ҳам шундай таърифлаш жоиздир. Бугун улар гол уришади, эртага бошқаси", — деди "Бухоро" устози.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика