UZ

Сўнгги янгиликлар

23:07ОЧЛ2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  1 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  98 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  1 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  6 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  1 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0

Улкан орзулар оғушида Янгиликлар

Улкан орзулар оғушида

Бугунги кунда юртимизда футбол инфраструктураси анча ривожланди.
Шунга монанд равишда, жойларда фаолият юритаётган футбол мактабларида ҳам талантли ва маҳоратли ёш футболчилар таълим ва тарбия олишиб, етишиб чиқа бошлашди.

Биз сайтимиз орқали ана шундай ёш ва келажаги порлоқ ёш футболчилар ҳақида алоҳида саҳифа қилиб, улар ҳақида туркум мақолалар бериб боришни анчадан бўён ният қиламиз-у, аммо бунга ҳар доим ҳам имкониятимиз етавермайди. Шундай бўлсада, бу ишга бугун қўл урдик.

Афсуски, бизда ривожланган мамлакатлардагидек ёш футболчиларни танлаш ёки уларни бирон бир жамоага тавсия қилиш ишлари ҳали кўнгилдагидек йўлга қўйилмаган, балки бу иш ҳозирча ўзаро таниш-билишлик орқали амалга оширилади. Йўқ, биз буни танқид қилишдан йироқмиз. Албатта, келажакда бу иш ҳам бизда ривожланади, бунга асло шубҳа қилмаймиз. Биз бир нарсага қаттиқ ишонамизки, бизда ҳам талантлар ғиж-ғиж аммо шу талантларнинг ҳаммасида ҳам таниш-билишлар йўқ. Оқибатда шундай талантли ёшлар баъзан назардан четда қолиб, охир-оқибат футболдан бошқа соҳага ўтиб кетишга мажбур бўлишади. Ана шуниси жуда ачинарли ҳолат.

Биз қуйида бир ёш футболчи ҳақида қисқача ҳикоя қилмоқчимиз. Унинг орзулари жуда катта. Умид қиламизки, бу ёш футболчининг келажаги порлоқ ва албатта катта футболда ўзини кўрсатади. Зеро, орзуга айб йўқ.

Худойназаров Қобилбек, 1996 йил 24 январда Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида зиёли оилада таваллуд топган. Ўтган йил Муборакдаги “Машъал” футбол академиясини тамомлаган. Бўйи 1.73 м. Вазни 63 кг. Чап қанот химоячиси маҳоратини эгаллаган.

Ёш футболчи ўзи ҳақида шундай ҳикоя қилади: - “футболга қизиқишим 5 ёшимдан бошланган. Менда футболга меҳр ўйғонишида дадам сабабчи бўлганлар, у киши иложи бўлса, биронта футбол учрашувини ўтказиб юбормайдилар, шундан бўлса керак мени келажакда футболчи бўлишимни жуда ҳоҳлайдилар. Бу албатта болалигимдан менда футболга қизиқиш пайдо қилган. Маҳалламиздаги тенгдошларим билан футбол ўйнаш энг севган машғулотимга айланди. Ўшандан сўнг дадам мени “Хисор” стадионига олиб бордилар ва Ўктам Худойбердиев қўлларига топширдилар. Ўктам акадан анча нарсаларни ва дастлабки футбол сир-асрорларини ўргана бошладим. 2009 йили “Машъал” футбол клубининг етук мутахассислари кўригидан ўтиб, “Машал” футбол академиясига ўқишга қабул қилиндим. У  ерда мен ўз тенгдошларим қаторида ўз касбининг моҳир усталари бўлмиш мураббийлар қўлида футбол сирларини ўргана бошладим. “Машъал” футбол академиясида менга мураббийларим Ж.Ботиров, Ж.Саидов, В.Келдиев,  Э.Рапатов, Н.Шоимовлар футбол сирларини меҳр билан ўргатдилар. ўқиш жараёнида биз гуруҳимиз билан Қозоғистоннинг Қаратау шаҳрида, Россиянинг Анапа шаҳрида бўлиб ўтган футбол мусобақаларида иштирок этиб, фахрли I,II ўринларни эгаллаганмиз.

Энг яхши кўрган футболчим, “Барселона” клуби ҳимоячиси - Карлес Пуйол. Ўзимизнинг футболимизда ёрқин ўйин кўрсатиб келаётган, “Насаф” жамоаси аъзоси – Шуҳрат Муҳаммадиевдир, мен уларга жуда ҳавас қиламан ва шундай футболчилардек бўлишга ҳаракат қиламан. Орзуим катта футболга кириш ва келажакда терма жамоамиз сафида она Ватаним шарафини ҳимоя қилсам, дейман”

Орзуга айб йўқ, дейдилар. Биз ҳам Қобилбекка “орзуларингиз амалга ошсин деймиз”, деймиз. Келгусида мамлакатимиз футбол майдонларида жавлон уриб, етакчи футболчилар сафида кўришни ният қилиб қоламиз.
 

Зиёдулла Сафаров тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика