Уэстон Маккенни: "Болалигимда Дел Пьеро ва Буффонга мухлислик қилганман"
21 окт 2023 16:24
Янгиликлар
Уэстон Маккенни: "Болалигимда Дел Пьеро ва Буффонга мухлислик қилганман"
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Уэстон Маккенни болалигида деворга кимнинг плакатини илганини айтиб берди.
"Менда 2006 йилги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган Италия терма жамоасининг плакати бор эди. Улар турнирда ғалаба қозонганида мен Германияда эдим, шунинг учун улар ғалабани қандай нишонлаганини кўрганман. Ўша пайтда Дел Пьеро ва Буффонга мухлислик қилганман, уларни телбаларча яхши кўриб қолгандим... Табиийки, "Ювентус"га келганимда: "Жин урсин, бу зўр! Мен Жижи билан бирга ўйнайман", деганман", – дея эсалйди Маккенни.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар