UZ

Сўнгги янгиликлар

03:15Бир ой олдин Винисиусга қизил карточка кўрсатган ҳакам "Реал" - "Атлетико" баҳсига тайинлов олди  47 03:07А Серия. "Лацио" меҳмонда зафар қучди  0 03:03АПЛ. "Челси" иродали ғалабага эришди  0 02:51RFEF "Реал"нинг эътирозига жавоб қайтарди  36 01:06ОФК ЭЧЛ. Роналду дубл қайд этган баҳсда "Ал Насср" йирик ғалабага эришди  2 00:43Аморим кетган тақдирда ҳам Рэшфорд МЮда бошқа ўйнамайди  2 00:17"Челси" - "Вест Хэм". Палмер, Йоргенсен ва Мадуэке асосий таркибда  5 23:58"Ал Аҳли" меҳмондан 3 очко билан қайтди, Машарипов жамоаси эса дуранг ўйнади  0 22:40"Реал" ВАР ҳакамларининг аудио ёзувларини талаб қиляпти  70 22:18"Ал Насср" - "Ал Васл". Таркиблар билан танишинг  5 21:26"Сурхон" ўз сафига икки россиялик футболчини қўшиб олди  8 21:10ОФК ЭЧЛ. "Ал Айн" ўз уйида Қатар жамоасига мағлуб бўлди  7 20:53Назорат учрашуви. "Навбаҳор" - "Родина" 0:5  33 20:41"Милан" 32 млн. еврога форвард сотиб олди  5 19:59"Лейпциг" АПЛдан ҳимоячини ўз сафига қўшиб олди  0

Учқун Қобилов: «Динамо» «Пахтакор-2» ва «НБУ-Осиё»ни мағлуб этиши шарт» Янгиликлар

Учқун Қобилов: «Динамо» «Пахтакор-2» ва «НБУ-Осиё»ни мағлуб этиши шарт»

«Динамо» жамоаси сўнгги икки турда Урганч ва Нукусга сафар этиб, «Хоразм» ва «Орол» жамоасини мағлуб этиб қайтди.
Олдинда эса жамоани Тошкентнинг икки клуби «Пахтакор-2» ва «НБУ-Осиё» жамоаларига қарши учрашувлар кутиб турибди.

Ушбу ўйинлар атрофидаги саволлар билан «Динамо» катта мураббийи Учқун Қобиловга мурожаат этдик.

- «Хоразм» ва «Орол» жамоаларига қарши ўйинларимиз жуда оғир ўтган бўлсада, энг асосийси 6 очкога эга бўлдик. Биз мавсум тайёргарлигини нисбатан кечроқ бошлаган бўлсакда, айнан ушбу баҳслар жамоамиз ўйини ва жисмоний ҳолати тобора шаклланаётганлигини кўрсатди. Айниқса, «Орол»га қарши сунъий қопламали майдонда тўп суриш, табиий майдонда ўйнашга ўрганган футболчиларимизга қийинчилик туғдирган бўлсада, ғалабага бўлган иштиёқ сўнгги сонияларда уч очкога эга бўлишимизни таъминлади» - дейди Учқун Қобилов.

- Олдинда «Пахтакор-2» ва «НБУ-Осиё» жамоаларига қарши ўйинлар кутиб турибди. Таркибда жароҳат олган футболчилар йўқми?

- Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу рақибларни ҳурмат қилган ҳолда, майдонга фақат ғалаба учун тушамиз. Чунки «Динамо» турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш учун келаси икки турда ҳам ғалаба қозониши шарт. Таркибда йўқотишлар мавжуд. Азамат Бобожонов оёғидаги жиддий жароҳатдан сўнг 10 кунлардан кейин сафимизга қўшилиши керак. Ушбу тажрибали тезкор яримҳимоячи «Динамо» ўйинини янада кучайтира олади.

Эслатиб ўтамиз, Биринчи Лига 7-тури доирасидаги «Динамо» - «Пахтакор-2» учрашуви 5 май, пайшанба куни соат 17:00да бошланса, 8-турдаги «Динамо» - «НБУ-Осиё» ўйини 8 май, якшанба куни ўтказилади.

«Динамо» Матбуот хизмати.
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика