UZ

Сўнгги янгиликлар

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  17 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

«Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти Янгиликлар

«Бош мақсад – Суперлигага қайтиш». «Динамо» бош директорининг фикри бўйича клуб баёноти

Про-лига 1-тури доирасидаги «Нефтчи» - «Динамо» (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида «Динамо» клуби бош директори Учқун Қобилов томонидан билдирилган фикрлар нотўғри талқин қилинганлиги сабабли жамоа раҳбарининг фикри борасида клуб тушунтириш беришни лозим топди.

Хусусан, 3 июль кунги Фарғонадаги ўйиндан кейинги матбуот анжумани championat.asia сайтида ёритилар экан, «Учқун Қобилов: “Динамо” кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак» сарлавҳаси остида клуб директорининг фикрлари баён қилинган. Жумладан, ўйиндан кейин Учқун Қобилов фикридан иқтибос келтирамиз:

«Олдинда яна 13та тур бор. Кучли тўртликка киришга ҳаракат қилишимиз керак. Самарқандга Суперлига ҳавосини қайтаришга ҳаракат қиламиз», - дейилган.

Клуб директорининг «Динамо» кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак», дея билдирган фикри сайт фойдаланувчилари ва ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилинган. Аслида Про лиганинг янги формати бўйича клуб директорининг фикрлари асосли. Сабаби Про-лига янги форматига кўра, клублар Суперлига йўлланмаси учун курашиши учун энг аввало Про лиганинг дастлабки босқичида кучли тўртликдан жой олишлари талаб этилади.

Зеро, ЎзПФЛ режасига кўра Про лига клублари 2020 йилги мавсумда 28 турдан иборат тўрт давра ўйинларида иштирок этиши керак эди. Пандемия сабаб юзага келган танаффус ҳамда жамоаларнинг моддий ҳолатидан келиб чиқиб, мусобақа формати ўзгаради.

Энди Про лиганинг сакккиз клуби аввалига 14 турдан иборат уй-сафар тизимида куч синашади. Кейинчалик кучли тўртликка кирган ўрин эгалари алоҳида ва қуйи тўрт ўрин эгалари алоҳида яна икки давра — жами 6 та ўйинда иштирок этади. Шунда Про лиганинг барча клуби мавсум якунига қадар умумий 20 та тур учрашувида қатнашади. Бунда жамоалар жамғарган очколар сақланиб қолади. Сир эмаски, Про лига ғолиби Суперлига йўлланмасини қўлга киритади. Лиганинг иккинчи жамоаси ўтиш ўйинида Суперлиганинг 13-клубини ўз уйида қабул қилади.

Шундай экан, «Динамо» жамоаси энг аввало Про лига дастлабки босқичда кучли тўрт жамоа орасидан жой олиб, ҳал қилувчи босқичда ўз олдига қўйилган бош мақсад - Суперлига йўлланмаси учун курашишда давом этади.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика