Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак"
03 июл 2020 22:58
Янгиликлар
Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак"
"Ўзингиз биласиз жамоамизда ўн кун ичида катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Жамоа қишда йиғилганидан бери мана яқинда йиғилди. Карантин бошланиб қолди. Тайёргарлик маромида бўлмади. Икки ҳафта давомида ушбу жамоани тайёрладик. Мана шу вақт давомида иккита учрашувда майдонга тушдик.
Чемпионат энди бошланди. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Самарқанд аҳлини ғалабалар билан хурсанд қилишга интиламиз. Ҳозирда жамоадаги барча футболчилар билан расман шартнома имзоланган. Таркибдаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Лекин, камчиликларимиз кўп. Икки ҳафта ичида жамоани тайёрлаш ўзи бўлмас экан.
Энг кучли мутахассислар ҳам бу борада қийинчиликка учрашлари аниқ. Хатолар устида ишлаймиз. Олдинда яна 13та тур бор. Кучли тўртликка киришга ҳаракат қилишимиз керак. Самарқандга Суперлига ҳавосини қайтаришга ҳаракат қиламиз. Трансферлар ойнасида яна бир нечта футболчиларни таклиф қиламиз. Бу йўлда ҳаракатлар бошланган. Майдонда футболчилар тўп тепади. Уларни эса биз тайёрлаймиз.
"Нефтчи" жамоаси ҳам катта тарихга эга, таркибида Суперлигада ўйнаган футболчилари бор. Олдинга қараб интилишимиз зарур",- дейди Учқун Қобилов.
Фикрлар