UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13Расман: Пирло — "Ювентус" бош мураббийи  20 22:57ЕЧЛ. "Барселона" — "Наполи": Лангле, Ракитич ва Мертенс бошланғич таркибда  40 22:55ЕЧЛ. "Бавария" — "Челси": Асосий таркиблар маълум!  14 22:43Романо: "Юве"нинг янги мураббийи маълум  14 22:26"Championat.asia" ходимлари бугунги учрашувлар натижасини тахмин қилишди  48 22:25РПЛ. "Ростов" янги мавсумни ғалаба билан бошлади  88 22:13Черишев Россияга қайтишни истамади   9 22:05ЕЧЛ 2020/21 йилги мавсумнинг дастлабки саралаш раунди бошланди  1 22:00Карикатура: Месси "Наполи"дан чўчияпти  10 21:40А Серия клуби Давид Силванинг трансферини қачон эълон қилиши маълум  8 21:23ЕЧЛ. Каканинг кечаги ўйинларга берган тахмини қанчалик ўзини оқлади?  11 21:11Томоша қилинг. "Бавария" ва "Челси" жамоалари ўртасидаги финал  5 21:05Рамос: “Кўпроғини хоҳлагандик”  16 20:40Бензема ЕЧЛ тўпурарлари рўйхатида Левандовскини қувиб ўтди  13 20:25ФНЛ. Галиулин захирадан майдонга тушган баҳсда “Нефтехимик” мағлубиятга учради  1

Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак" Янгиликлар

Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак"

ПРО лиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин "Динамо" клуби директори Учқун Қобилов ўз фикрларини билдирди.

"Ўзингиз биласиз жамоамизда ўн кун ичида катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Жамоа қишда йиғилганидан бери мана яқинда йиғилди. Карантин бошланиб қолди. Тайёргарлик маромида бўлмади. Икки ҳафта давомида ушбу жамоани тайёрладик. Мана шу вақт давомида иккита учрашувда майдонга тушдик.

Чемпионат энди бошланди. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Самарқанд аҳлини ғалабалар билан хурсанд қилишга интиламиз. Ҳозирда жамоадаги барча футболчилар билан расман шартнома имзоланган. Таркибдаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Лекин, камчиликларимиз кўп. Икки ҳафта ичида жамоани тайёрлаш ўзи бўлмас экан.

Энг кучли мутахассислар ҳам бу борада қийинчиликка учрашлари аниқ. Хатолар устида ишлаймиз. Олдинда яна 13та тур бор. Кучли тўртликка киришга ҳаракат қилишимиз керак. Самарқандга Суперлига ҳавосини қайтаришга ҳаракат қиламиз. Трансферлар ойнасида яна бир нечта футболчиларни таклиф қиламиз. Бу йўлда ҳаракатлар бошланган. Майдонда футболчилар тўп тепади. Уларни эса биз тайёрлаймиз.

"Нефтчи" жамоаси ҳам катта тарихга эга, таркибида Суперлигада ўйнаган футболчилари бор. Олдинга қараб интилишимиз зарур",- дейди Учқун Қобилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

+1   
04 июл 04:55:48
Наим Саидмуродов
Нималар буляпти,4чи урин эмиш. Йукот бунака рахбарни про лигада 4чи урин кимга ва нимага керак.Максад хам шунака совук булдими?Будегани Самаркандда футбол хеч кимга кераги йук деганими.Эссиз Самарканд футболига
+1   
04 июл 00:06:49
Davronbek Beshariq
Юкорига караб интилиш професионал клубларга хос.. Самарканддек шахарнинг супер лигада клуби булмаса...
+1   
03 июл 23:35:24
Old city boyS
ESSIZ DINAMO......SAMARQAND RAXBARLARI FUTBOLGA TUPURIB QUYISHDI AFSUS

4-URINNI FAXRLANIB OLGANDAN YUQOLGANI YAXSHI FUTBOLNI POOOZOOOR
+1   
03 июл 23:29:21
Old city boyS
4 Urin?? Tushunmadim 4-urin sani qishloginga yarashadi SAMARQANDGA EMAS!!

KOMANDANI RAXBARI SHUNAQA DEB TURSA POZOR!!

+1   
03 июл 23:09:03
Samarqand DINAMO
Samarqand futbolini uldirdilaring kuchli 4-lik nima kerak bizga faqat 1-2 qoniqtiradi klubni 3-4seni kistanga kiradigan pulda
+1   
03 июл 23:07:37
Samarqand DINAMO
Kimdi muammosi klub yiga olmaslik karantin hammaga bir xil bulganku futbolchilardi bilmaysizmi hammasi qulingizda uynayapdiku necha yildan bere
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг