Комил Шарофутдинов: "Про лига баҳслари орқали оптимал спорт формасига кириб борамиз"
23 июн 2020 23:17
Янгиликлар
Комил Шарофутдинов: "Про лига баҳслари орқали оптимал спорт формасига кириб борамиз"
Кучли иштиёқ ва хоҳиш эвазига 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилган "Динамо" ўзи учун навбатдаги босқич эшикларини очди. Кўтаринки руҳда ўтган учрашувдан сўнг самарқандликлар таркибидаги тажрибали футболчи Комил Шарофутдинов фикрларини билдириб ўтди.
"Карантиндан кейин киришиб олиш оғир бўлади. Бошқа томондан олиб қаралса 10 кун олдин олдин жамоавий машғулотларни бошлагандик. Қисқа муддатда мазкур ўйинга тайёргарлик кўрдик. Ғалаба билан барчани табриклайман. Муҳими кейинги босқичга чиқдик. Рақиб ўз майдонида ўйнади. Табиийки, босим қилади ва кўпроқ ҳужум уюштиради. Улар ҳам ўз олдига юқори мақсадларни қўймоқда. Про лигада рақобат кучайди. Барча жамоалар тенг кучли. Бу эса беллашувларни қизиқарли кечишини таъминлайди. Ҳозирча илк расмий ўйинимизни ўтказиб олдик. Про лига орқали оптимал спорт формасига кириб оламиз деган умиддаман",- дейди Комил Шарофутдинов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар