UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05"Барселона" "Реал" дарвозасига 5та гол уриб Испания Суперкубогини қўлга киритди  247 01:15Фарҳод Нишонов: "Абдуқодир Ҳусанов ва Файзуллаевлар туфайли бизни барча агентлар кузатиб бормоқда. Улар янги Ҳусановни қидиришмоқда"  0 00:56"Рома" "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 00:32"Ливерпуль" ва "Ньюкасл" Ла Лигадаги ҳимоячига кўз тикмоқда  0 00:10"Наполи" — "Верона". Таркиблар маълум  0 00:02ПСЖ — "Сент-Этьен". Барколя ва Дембеле асосий таркибда  0 00:00А Серия. Довбикнинг 90+8 дақиқада пенальтидан урган голи "Рома"ни "Болонья"га қарши ўйиндаги мағлубиятдан асраб қолди, Шомуродов захирада қолдирилди  11 23:36Англия кубоги. "Саутгемптон", "Кристал Пэлас", "Ипсвич" ва "Ньюкасл" қуйи лига жамоаларини мағлуб этди  2 23:14U-20 Осиё кубогига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Тошкентдаги машғулотларидан суратлар  1 22:54"Манчестер Юнайтед" 10 киши бўлиб "Эмирейтс"да "Арсенал"ни Англия кубогидан чиқариб юборди  75 22:49"Реал" — "Барселона". "Эл класико" учун таркиблар маълум  38 22:42Расман: "Пахтакор" бразилиялик ярим ҳимоячи билан шартнома имзолади  17 22:15Ла Лига. "Атлетико" бу сафар "Осасуна"дан устун келиб, 1-ўринга қайтди. Мадридликлар барча мусобақаларда кетма-кет 14-бор ғалаба қозонишди  25 21:37Нойер "Бавария"да қоладими?  0 21:15А Серия. Дармианнинг голи "Интер"га меҳмондаги ғалабани тақдим этди  2

Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак" Янгиликлар

Учқун Қобилов: "Динамо" кучли тўртликка киришга ҳаракат қилиши керак"

ПРО лиганинг 1-туридан ўрин олган "Нефтчи" - "Динамо" (1:0) учрашувидан кейин "Динамо" клуби директори Учқун Қобилов ўз фикрларини билдирди.

"Ўзингиз биласиз жамоамизда ўн кун ичида катта ўзгаришлар бўлиб кетди. Жамоа қишда йиғилганидан бери мана яқинда йиғилди. Карантин бошланиб қолди. Тайёргарлик маромида бўлмади. Икки ҳафта давомида ушбу жамоани тайёрладик. Мана шу вақт давомида иккита учрашувда майдонга тушдик.

Чемпионат энди бошланди. Юқори ўринларни эгаллашга ҳаракат қиламиз. Самарқанд аҳлини ғалабалар билан хурсанд қилишга интиламиз. Ҳозирда жамоадаги барча футболчилар билан расман шартнома имзоланган. Таркибдаги бор футболчилар билан ўйнаймиз. Лекин, камчиликларимиз кўп. Икки ҳафта ичида жамоани тайёрлаш ўзи бўлмас экан.

Энг кучли мутахассислар ҳам бу борада қийинчиликка учрашлари аниқ. Хатолар устида ишлаймиз. Олдинда яна 13та тур бор. Кучли тўртликка киришга ҳаракат қилишимиз керак. Самарқандга Суперлига ҳавосини қайтаришга ҳаракат қиламиз. Трансферлар ойнасида яна бир нечта футболчиларни таклиф қиламиз. Бу йўлда ҳаракатлар бошланган. Майдонда футболчилар тўп тепади. Уларни эса биз тайёрлаймиз.

"Нефтчи" жамоаси ҳам катта тарихга эга, таркибида Суперлигада ўйнаган футболчилари бор. Олдинга қараб интилишимиз зарур",- дейди Учқун Қобилов.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика