Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади

Khoja
10 дек 2025
Бугун Суперлига плей-офф учрашуви бўлиб ўтади.

Унда "Хоразм" ва "Бухоро" ўзаро баҳс олиб боради. Учрашув 15:00 да "Бухоро ФА" стадионида бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс ғолиби Суперлигадаги ўз ўрнини сақлаб қолади. Мағлуб бўлган жамоа эса 14 декабрь куни "Арал"га қарши баҳс олиб боради.

"Бухоро" – "Хоразм"

10.12.2025

Бош ҳакам: Шавкат Насибуллаев

Ёрдамчи ҳакамлар: Амир Галеев, Данил Яценко

Захира ҳаками: Равшан Абдувоҳидов

Назоратчи: Константин Смирнов

VAR: Фирдавс Норсафаров

AVAR: Элнур Дониёров

Комиссар: Даврон Иброҳимов


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia