U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади
16 июн 2022 02:58
Янгиликлар
U-23 Осиё Кубоги. Мирсаидов жароҳат билан ўйнади
Унда Ўзбекистон олимпиячилари Японияни мағлуб қилишди (2:0). Учрашувдан кейин жамоамиз ҳимоячиси Саидазамат Мирсаидовнинг фикрларига қулоқ тутдик.

— Ажойиб ғалаба бўлди. Барчага ташаккур.
— Ўтган ўйинда жароҳат билан ўйнагандингиз. Ҳозир тўлиқ яхшимисиз?
— Ҳа, бироз жароҳатим бор эди. Ҳозир тузалдим. Лекин жисмоний жиҳатдан тўлиқ тикланишга улгурганим йўқ. Шу туфайли асосан ақл билан ўйнашга ҳаракат қилдим. Шукр, қўпол хатога йўл қўймадик.
— Бўлажак финал ҳақида...
— Ҳал қилувчи баҳсда Саудия Арабистони билан тўқнашамиз. Дубайда уларга имкониятни бой берган эдик. Лекин финалда барчаси бошқача бўлади. Бунинг учун боримизни берамиз.
— Стадион атрофида 20 мингга яқин мухлис йиғилди. Бу ёқимли ҳолатми?
— Албатта. Меҳмонхонадан чиқишимиз билан юзлаб мухлислар бизга ҳамроҳлик қилишди. Уларнинг ҳар доим ёнимиздалигини ҳис қилиш бизга қўшимча куч бағишлайди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар