Тухель: "Челси" ғалабага лойиқ эди"

Mirjalol Normatov
12 дек 2021, 12:51
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Лидс"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

"Ҳаяжон ва босимга тўла яхши ўйин бўлди. "Челси"нинг ўйинидан мамнунман.

Гарчи сўнгги голни сўнгги дақиқаларда пенальтидан урган бўлсак-да, ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман. Кетма-кет икки марта қийин ҳолатдан чиқиб кетиш - одамни ғурурлантиради.

Сўнгги икки ўйинда омадимиз келмаётганди. Сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб юборгандик.

Жамоа ва мураббийлар штабининг меҳнатидан мамнунман. Икки кун давомида кўплаб нарсаларни ўзгартира олдик. Демак, барча нарсани яхшиласа бўлади", - деди германиялик.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal