UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Расман: Муҳаммад Қудус – "Тоттенхэм" футболчиси  0 11:30"Қўқон-1912"нинг икки футболчиси жамоадан кетди  3 11:02Адвокат Кюрасао терма жамоасини камида 2025 йил охиригача бошқаришда давом этади  4 10:30Марк Андре тер-Штеген келажаги борасида бир қарорга келди  10 09:52“Арсенал“ “Челси“ футболчисини 60 миллион еврога сотиб олади (Романо)  4 09:23Россиялик ҳужумчи иккинчи даврани Ўзбекистонда ўтказиши мумкин  9 08:55Here we go! “Реал“ яна бир футболчи билан келишувга эришди  28 08:26“Насаф“нинг яна бир етакчиси легионерга айланиши мумкин  6 07:57“Пахтакор“ ҳужумчиси иккинчи даврани “Динамо“да ўтказади  2 07:34Элдор Шомуродов хайрлашув хатини ёзди  12 01:34"Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга яқин  1 01:08Расман: Элдор Шомуродов - "Истанбул Башакшеҳир" футболчиси!  16 00:59Тео Эрнандес: "Милан" мен учун энг асосийси эди, сўнгги пайтдаги чиқарилган қарорлар мени шу ерга етаклади"  5 00:25"Атлетик" футболчиси Альварес футболдан четлатилди  1 23:53Скотт Мактомини: "Неаполдаги ҳаёт умуман бошқача"  3

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди Янгиликлар

"Тушунмадим, бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими?" — Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида журналистлар билан тортишиб кетди

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги ярим финал босқичидан ўрин олган АГМК - Насаф" (0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.




- Ўйин ҳақида

- Албатта, финалга чиққанимиздан хурсандмиз. Бугунги ўйинда йигитлар катта жасорат кўрсатишди, бунинг учун уларга миннатдорчилик билдираман. Рақибга нисбатан ўйинни яхши ташкил қилдик деб ўйлайман, шу сабаб бугун ғалабага эришдик. Биз кетма-кет иккинчи йил шу майдонда кубок учрашувларида майдонга тушяпмиз. Ўтган мавсумда мағлубиятга учрагандик. Бу йилги мавсумда ғалабага эришганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлашимча, бугун ҳақли ғалабага эришдик. 70-80 дақиқа давомида сафарда ғалабага эришишни қаҳрамонлик деб айтган бўлардим.

- Ўйиндаги ҳакамлик ҳақида нима дея оласиз?

- Агар ҳакамлар хато қилишдан қўрққанида ўша вазиятларда қарор чиқармаган бўларди. Бу ерда фақат ҳакам эмас, кўпчиликнинг қарори эвазига вазиятлар ҳал қилинди. Эътироз бўлиши мумкин эмас, ҳакамлар ўйинни яхши бошқаришди.

- Умуман олганда, ҳакамлар ҳақида нима дея оласиз? VAR тизимида бугун собиқ "Насаф"чи ишлади?

- Келинглар, ўйин ҳақида гаплашайдик. Учрашув ҳақида саволлар бўлса, марҳамат.

- "Насаф" майдонда 1 киши кам қолганидан сўнг ўйинни чўзишни бошлади. Бу борадаги фикрингиз қандай?

- Мен саволларингни тушунмадим. Бугун "Насаф" ноҳақ ғалаба қозондими? Раҳмат, биз ғалабага эришдик ва бу натижа билан барчани табриклайман.

Рейтинг: +69   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика