UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  2 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  1 00:34ЎФА собиқ терма жамоалар бўлими раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  2 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  91 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  0 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  0 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

"Турон"нинг камерунлик легионери: "Кумирим - Роналду. Чемпионлар лигаси финалига "Реал" чиқади" Янгиликлар

"Турон"нинг камерунлик легионери: "Кумирим - Роналду. Чемпионлар лигаси финалига "Реал" чиқади"

Яйпаннинг "Турон" клубига янгиликларни кузатиб борадиган мухлислар яхши билишади, жорий мавсумдан 2004 йилда туғилган камерунлик Нгу Абега Энянг жамоа сафига келиб қўшилган.

Сайтимиз мухбири легионер футболчи билан кичик интервью ташкил этди.

- Абега, салом. "Турон" клубига келиб қўшилишингиз қандай юз берди?
- Салом. "Турон" клубига жамоа менежерлари таклиф қилишди. Менга Ўзбекистонда юқори мақсадлар йўлида ташкил этилган ёш жамоа бор экани ва клуб раҳбарлари мени таклиф қилишаётгани ҳақида айтишди. Таклифни ўйлаб кўриб қабул қилдим ва жамоа сафига келиб қўшилдим.

- Ўзбекистондаги футбол ҳақида фикрингиз қанақа? Умуман, сизни бу ердаги футбол қониқтираяптими?
- Юртингизда футболни жуда яхши кўришади. Жамоа сафига келиб қўшилганимдан буён ҳамма нарса футбол муҳитига қаратилганини кўрдим. "Турон"да мени қониқтирмаётган бирон жиҳат йўқ. Барчаси аъло даражада. Шунингдек, футбол учрашувлари катта атмосфера остида ўтмоқда. Ўйинларимизга кўплаб мухлислар келади ва бизни доимий қўллаб-қувватлаб боришмоқда. Қачон мухлисларга яқинроқ жойдан ўтсам, гувоҳ бўламан, менинг ва бошқа жамоадошларимнинг исмларини айтиб олқишлашади. Ўйинларнинг даражаси ҳам жуда юқори.




- "Турон"да кимлар билан дўстсиз?
- Барча билан бирдек дўстмиз. Футболчилар, мураббийлар штаби, клуб ходимлари, уларнинг ҳаммаси билан дўстона муносабатдаман.

- Ўзбек миллий таомлари сизга маъқулми? Масалан қайсилари?
- Ҳа, ўзбек миллий таомларининг барчаси менга ёқди. Бу ерда маҳаллий аҳоли паловни хуш кўраркан, менга ҳам палов маъқул келди.

- Умуман футболдаги кумирингиз ким?
- Роналду менинг кумирим ҳисобланади. Шу боис "Ан-Наср" иштирокидаги ўйинларни имкон қадар кўриб бораяпман. Ёки ўтказиб юборсам, интернет орқали голларини кўриб чиқаяпман. Ҳозир Роналду учун "Ан-Наср" мухлисига айландим десам тўғри бўлади.

- Сизнингча, "Реал Мадрид" ва "Манчестер Сити" клублари ўртасидаги баҳсда ким финалга чиқади?
- "Реал Мадрид" чиқади деб ўйлаяпман. Чунки қироллик клубининг бу каби катта ўйинларда тажрибаси кўпроқ. Манчестердаги жавоб ўйинида Бензема гол уради.

- Эрлинг Ҳоландчи?
- Ҳоланд шубҳасиз ҳозир дунёнинг энг зўр ҳужумчиларидан бири. Бироқ жавоб ўйинида у гол урмайди деб умид қилаяпман. "Реал Мадрид"нинг финалга чиқишига мухлислик қиламан.


Бекзод Толибов ёзиб олди

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика