UZ

Сўнгги янгиликлар

16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   1 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  6 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   1 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  7 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  7 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  11 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  17 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  5

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси Янгиликлар

"Турин дербиси", ЕЧЛдан кейинги "Наполи" ва "Милан" — А Серия 24-тур превьюси

Бугун Италия чемпионатида 24-тур учрашувлари старт олади.

"Эмполи" - "Наполи"

Бу учрашувда Занетти жароҳат сабаб Дестро ва "Наполи" собиқ футболчиси Тонелли хизматларидан фойдалана олмайди. Камбьягининг иштироки эса сўроқ остида қолмоқда. Акпо-Акпро эса дисквалификация сабаб баҳсни ўтказиб юборади. 

Меҳмонлар сафида бу учрашувни Распадори жароҳат сабаб ўтказиб юбориши аниқ, Осимхен ва Кварацхелиянинг жамоага ёрдам бериши эса сўроқ остида. Бундай ҳолатда Спаллеттининг бор эътибори Чемпионлар Лигасига қаратилади. Шу сабабли у баъзи етакчиларига дам бериши мумкин. Устига-устак "Наполи"да захира билан муаммо йўқ ҳисоби.

Жамоаларнинг аввалги тўқнашувида "Наполи" ўз уйида осон ғалабага (2-0) эришган. Бу сафар ҳам неаполликлар фаворит сифатида кўрилмоқда. Мутахассислар мезбонларга буткул ишонишмаяпти. Бироқ етакчига осон бўлмайди деб тахмин қиламиз. Чунки "Эмполи" бир неча бор топ рақибларга қарши етарлича бош оғриқ туғдирган.


"Болонья" - "Интер"

Марказий ҳимоячи Сумаоро соғайиб, сафга қайтгани Тиаго Мотта учун ажойиб янгилик бўлгани аниқ. Сабаби "Болонья"да йўқотишлар етарлича. Баньолини, Зиркзее ва Бонифацидан ташқари, асосий ҳужумчи Арнаутович ҳам жамоага ёрдам беролмайди. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Сориано ва Бэрроу ҳаракат қилади. 



"Интер" таркибида эса Корреадан бошқа йўқотишлар йўқ. Шундай экан Инзаги Чемпионлар Лигаси учрашувидан кейин ким қандай ҳолатда эканлигини баҳолаши ва шундан келиб чиқиб таркиб танлаши мумкин бўлади. Катта эҳтимол гол урган Лукаку ҳужумда Лаутарога шерик бўлади.

Аввалги учрашувда "Интер"нинг иштаҳаси очилиб, рақиб дарвозасига олти (!) бор тўп йўллаган. Қизиғи, уларнинг биринчисини "Болонья" футболчиси ўз дарвозасига урган. "Нерадзурри" бўлажак учрашувда ҳам фаворит, аммо миланликлар аввалги баҳс натижасига яқин ҳам бора олмасалар керак. "Болонья" осон рақиб эмас, ЕЧЛдан кейин маълум даражада чарчаган "Интер"га осон бўлмаслиги аниқ.


"Милан" - "Аталанта"

Пиоли учун яхши янгилик — Меньян ва Флоренци сафга қайтишди. Улар шу турдаёқ майдонга тушиши аниқмаску, лекин эҳтимоли йўқ эмас. Бенассера ва Калабрия эса жамоасига ёрдам бера олмаслиги мумкин. Ҳимоя марказида яна Тиавни кўрамиз, ҳужумда эса асосий юк Леао ва Жиру елкасига тушади. 

"Аталанта" ҳақида гапирадиган бўлсак, Хатебур, Мураторе ва Сапата жароҳат туфайли, Демираль сариқ карточкалари кўпайиб кетгани сабаб ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. Бундан келиб чиқадики ҳужумда Бога-Лукман-Хойлунн учлиги кўришимиз деярли аниқ.



Биринчи даврада жамоалар муросасиз ўйин охирида муроса кўчасини танлашганди — 1-1. Бўлажак тўқнашувда эса "Милан"нинг имкониятлари юқорироқ баҳоланмоқда. Пиоли жамоаси қаторасига 3 та ғалабани расмийлаштирди ва чиндан яхши спорт формасида бўлиб турибди. Ҳа, жамоа у қадар мукаммал ўйин намойиш қилмаётгандир, бироқ "Аталанта" ҳам ҳозир зўр ҳолатда эмас. Гасперини шогирдларига аввалги тезкорлик ва енгиллик етишмаяпти.


"Ювентус" - "Торино"

Бу учрашувда Локателли, Погба ва Миретти иштирок этмаслиги аниқ. Аммо дисквалификациясини ўтаб бўлган "Торино"нинг собиқ аъзоси Бремер сафга қайтади. Ҳужумда Аллегри кутилмаган янгилик қилмаса керак. Костич-Ди Мария-Влахович учлиги Туринга навбатдаги очколарни олиб бериш учун ҳаракат қилишади. 

"Торино"да эса таркиб билан муаммолар кам эмас. Мисол учун Пеллегри, Влашич, Зима ва Риччи ҳамон тикланиш жараёнини бошдан ўтказяпти. Линетти умумий гуруҳ машғулотларига қайтган ва балки майдон марказдан жой эгаллар. Ундан олдинроқда Карамо ва Миранчук жойлашади ва Санабрияни қўллаб-қувватлашади.



Ушбу рақибларнинг аввалги баҳси бироз зерикарли бўлган. "Ювентус" эса минимал ҳисобда (1-0) ғалаба қозона олганди. "Кекса синьора" яна фаворит, аммо бу сафар бир интрига бор. Жамоалар мусобақа жалвалида анчадан буён бунчалик яқин жойлашмаганди. Шубҳасиз, "буқалар" учун бу қўшимча мотивация, лекин очко олиш осон бўлмайди.


Сергей Румянцев

Нозима Тўхтамирзаева таржимаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика