UZ

Сўнгги янгиликлар

01:31Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" меҳмонда "Ал Садд" устидан ғалаба қозонди, "Ал Иттиҳод" "Шаржа"га умуман имконият қолирмади  0 01:10ЕЧЛ. ПСЖ – "Бавария" (онлайн ҳисоб)  9 01:10ЕЧЛ. ​"Ливерпуль" – "Реал Мадрид" (онлайн ҳисоб)  68 01:05ЕЧЛ. "Арсенал" йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Наполи" ва "Айнтрахт" дуранг қайд этишди  5 01:04Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"  0 00:58U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги кундан ўрин олган учрашувлар натижаси билан танишинг  0 00:27Палмер "Барселона"га қарши ўйингача сафга қайтиши мумкин  0 23:42Роналду Жаҳон чемпионитида ғалаба қозонишни орзу қилмаслигини айтди  10 23:31Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон футзал термаси Саудия Арабистонини мағлубиятга учратди  0 23:17Ислом Исмоилов: "Эртанги ўйинга футболчилар 100% тайёр"  2 22:32Мбаппе пенальти тепиш имкониятини энди бошқаларга бермайди  5 21:52Пеп Гвардиола: "Франция ва Германияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар жума куни чемпионат ўйинларини ўтказишмоқда"  4 21:32Криштиану Роналду: "Манчестер Юнайтед" нотўғри йўлда"  13 21:08Эрлинг Холанд: "Мен улар каби бўла олмайман"  11 20:52"Реал" ҳимоячиси: "Яхши ҳимояланиш сирини Италияда ўрганганман. "Ювентус" ва "Рома"дан миннатдорман"  1

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида Янгиликлар

Турғунбоев ва Фортес учун аталган бўлимлар, Вадим Aбрамов стадиондан кузатиб броган AГМК – “Пахтакор” ўйини ҳақида

Теглар :  АГМК Пахтакор
Ўзбекистон Суперлигасининг 2021 йилги мавсуми ажойиб руҳда бошланди ва шундай давом этмоқда.

Бу шижоат тўхтаб қолмаслигига умид қиламиз. 3-тур учрашувлари бугундан старт олди. Турнинг дастлабки учрашуви Яйпанда “Турон” – “Локомотив” жамоалари ўртасида кечди. Баҳс жанговар дуранг (2:2) билан якунига етди. Иккинчи ўйин эса Олмалиқда AГМК – “Пахтакор” жамоалари ўртасида кечди. Ушбу ўйин ҳам Яйпандаги баҳсдан қолишмади. Баҳс ҳақида сўз юритамиз.

Турғунбоевга аталган бўлим


Учрашувнинг илк дақиқалари бироз хотиржамликда, лекин бироз вақт ўтгач шиддатлашиши кутиладиган ўйин билан бошланди. “Пахтакор” жамоаси ўз ҳужумларини бошлади. 10-дақиқада чап қанотдан узатилган тўпни Султонов қайтарди, қайтган тўпни Муҳитдинов дарвозага йўллади, тўп йўлига ҳимоячи тўғаноқ бўлди. Бу бошланиши эди ва 14-дақиқада тошкентликларнинг ярим ҳимоячиси Шароф Муҳитдиновнинг чап қанотдан узатилган тўпни Азизбек Турғунбоев дарвозага аниқ йўллай олмади. Бу Aзизнинг биринчи юриши эди ва омадсиз чиқди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳимояга ёрдамга келган Турғунбоев “қовун тушириши”га оз қолди. У сирпаниб тушиб тўпни рақиб футболчисига бериб қўйди, Ҳусниддин Ғофуровга олиб қўйган тўпни дарвозага йўллади бироқ унга ҳимоячилар ҳалақит беришди, қайтган тўпга зарба берган Санжар Турсуновнинг зарбасидан кейин эса адаши Санжар Қувватов тўпни ушлаб олди. Шундан сўнг AГМКнинг ҳужумлари тўхтаб қолмади. Олмалиқларнинг нидерландиялик легионери Элвин Фортес ўйинда жуда фаол ҳаракат қилди, айниқса 2-бўлимда. Қанот вингери тошкентликларни анчагина қийнаб қўйди. Футболчи шу даражада давом этса яқин йилларда Драган Черандан кейин келган ўйин жиҳатдан устун легионер бўлиши мумкин.



27-дақиқада Сардор Рашидовнинг бурчак зарбасидан узатган тўпини Aзиз Турғунбоев боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни очди. Голдан руҳланган жамоа яна олдинга боришда давом этди. Биринчи гол муаллифи Aзиз Турғунбоев қанотдан олдинга штурм уюштирди. Ҳимоячиларни алдаб ўтиб, тўпни ёнгинасидаги Эрен Дердийокга узатди. Легионер ҳужумчи вазиятни голга айлантира олди – 0:2. AГМК жамоаси шундан сўнг янада ҳужумларга зўр берди. 40-дақиқада баҳсли вазият ҳам юзага келди. Касьяннинг яқин масофадан тепган тўпини Санжар Қувватов маҳорат кўрсатиб қайтариб юборди. Касьян эса Санжар Қувватовга урилиб йиқилди, бироқ бош ҳакам бу вазиятда пенальти йўқ деб ҳисоблади. Ушбу вазиятдан сўнг бирор айтарли ҳолат бўлмади.

AГМК “ёндирган”, бироқ “Пахтакор” натижа қилган 2-бўлим ҳақида


Иккинчи бўлимда Миржалол Қосимов ўз шогирдларини ўзгарча руҳда майдонга туширди. Жамоа ҳужумларга тез-тез ўтди. Хавфли ҳужумларнинг сони ҳам яхшигина эди. 57-дақиқада Ҳусниддин Ғофуровнинг узатган тўпини Элвин Фортес голга айлантира олмади. Унинг берган зарбаси дарвозанинг ташқи тўрига тегди. 66-дақиқада ҳам яна ўша нидерландиялик ўзини кўрсатди. Жарима майдони ичкарисидан йўллаган зарбасини Санжар Қувватов ишончли тарзда қайтариб юборди. 76-дақиқада AГМКда яна бир хавфли ҳужум юзага келди. Захирадан майдонга тушган Санжар Шоаҳмедов Ҳусниддин Ғофуровга тўпни узатди. Ғофуров Сайфиевни яхши алдаб дарвоза томон зарба берди, бироқ анчагина ноаниқ бўлди. Учрашувнинг 90-дақиқасида AГМК “Пахтакор” дарвозасига тўп ҳам киритди, бироқ мазкур гол ўйиндан ташқари ҳолатда бўлганлиги аён бўлди. Такрорий лавҳаларда Бобурбек Йўлдошев тўп узатилаётганда бироз “шерлар” аъзоларидан олдинга ўтганлиги кўринди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда “Пахтакор”нинг чап қанот ҳимоячиси ИброҳимҲалил Йўлдошев жарима майдони ичида дарвоза томон кучли зарба берди ва ҳисобни 0:3 га етказиб, ўйинга нуқта қўйди.

Aфишасига мос тарзда ўтган турнинг марказий учрашуви шундай якун топди.



Мураббийлар фикри

Видео. Миржалол Қосимов: "Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин"         

Видео. Питер Хюистра: "Бугун яхши ўйнадик ва ғалаба қозондик"        

 

Aбрамов Олмалиқда!

Учрашувни стадиондан туриб Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббий Вадим Aбрамов ҳам кузатиб борди. Маълумот учун, терма жамоанинг март ойи учун йиғинига “Пахтакор”дан Элдор Суюнов, Егор Кримец, Фаррух Сайфиев, ИброҳимҲалил Йўлдошев, Ҳожимат Эркинов, Ҳумоюн Иминов, Сардор Собирхўжаев, Сардор Рашидов, Аброрбек Исмоилов, AГМКдан эса фақат Санжар Шоаҳмедов чақирилган.




Оғабек Самисов





Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика