Умар Адҳамзода "Пахтакор"ни тарк этди

Iskandarov Abdulaziz
3 дек 2025, 09:25
Мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган "Пахтакор" жамоаси таркибида ўзгаришлар бошланди.

"Шерлар" сафини Умар Адҳамзода тарк этди. Футболчи "Пахтакор" либосида 2 мавсум тўп тепди. 2025 йилда у Суперлигада 21 та ўйинда ҳаракат қилди ва 2 та гол, 5 та ассист қайд этди. Трансфермаркт портали ўйинчининг қийматини 450 минг еврога баҳолаган.

Аввалроқ Умар Адҳамзодани "Нефтчи"га қайтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›