Миржалол Қосимов: "Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин"
18 мар 2021 21:13
Янгиликлар
Миржалол Қосимов: "Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин"
Суперлиганинг учинчи туридан ўрин олган АГМК - "Пахтакор" (0:3) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўз фикрларини билдирди.

"Нима дейиш мумкин, албатта, аламли мағлубият бўлди. Ўйлайманки, йирик ҳисобдаги мағлубиятга лойиқ эмасдик, бугун бизни кунимиз эмас экан. Биринчи бўлимда жамоалар тенг ўйнашди. Оддий вазиятда гол ўтказиб юбордик. Бизда кўплаб вазиятлар юзага келди. Жумладан, Касьянда, Жокичда, Ғофуровда қулай имкониятлар бўлганди. Футбол шундай нарсаки, унда гол урмасанг, нимадандир умид қилиш қийин. Барчасини кўриб чиқамиз, ҳаёт давом этади. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман. Шунингдек, ўзбек халқини Наврўз айёми билан табриклаб, саломатлик тилайман", – Миржалол Қосимов.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар