Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади
04 дек 2025 20:32
Янгиликлар
Расман: "Андижон" "Локомотив" посбони билан шартнома имзолади
"Андижон" матбуот хизмати дарвозабон Раҳимжон Давроновнинг "Локомотив"дан трансфер қилинганини эълон қилди.
“Андижон” клуби селекция жараёнидаги яна бир трансферини ажойиб дарвозабон - Раҳимжон Давронов орқали амалга оширди.
Мавсумни “Локомотив” таркибида ўтказиб Суперлигага чиқишида катта ҳисса қўшган посбон жамоамиз билан келишувга эришди.
Маълумот учун, 1996 йилинг 3 октябрь санасида Муборакда таваллуд топган. Фаолиятини “Машъал”да бошлаган. Сўнгра “Бухоро”, “Навбаҳор”, “Турон”, “Металлург” ҳамда “Локомотив” дарвозаларини қўриқлаган. У жорий мавсумда “Локо” сафида 23 та ўйин ўтказди.
Ўз вақтида Ўзбекистон U-23 термаси сафида Осиё чемпионлигига сазовор бўлган.
Янги мавсумда Давроновнинг “Андижон”даги фаолиятига омад тилаймиз.
Раҳимжон, “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди
Фикрлар