UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Ўзбекистон ва Туркия U-17 терма жамоалари ўртасидаги учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 22:45ЖЧ саралаши. Саудия Арабистони – Ироқ. Мундиалнинг яна бир йўлланмаси ҳал бўладиган ўйин учун таркиблар аниқ  0 22:10Қатар – БАА. Жаҳон чемпионати йўлланмаси ҳал бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  17 22:06А Сериянинг икки клуби Неймарга қизиқиш билдирмоқда, футболчи янги чақирувга тайёр  1 21:40Ёзнинг энг омадсиз трансферлари рўйхати эълон қилинди  2 20:50"Фенербахче" "Олтин тўп" соҳиби билан шартнома имзоламоқчи  2 20:11Равшан Ҳайдаров: "Қозоғистон билан ўйинларда икки хил таркибдан фойдаландик. Ўринбоев мушакларидан жароҳат олди"  3 19:24Рафинья "Эл Класико"да иштирок этмайди?!  1 18:56Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Туркия билан дурангга рози бўлди   19 18:54Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қозоғистон устидан ишончли ғалабага эришди  7 18:40Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг Уругвайга қарши ўйиндаги статистикаси  4 18:09Япония Бразилиянинг додини берди  29 17:21Ўзбекистон – Уругвай беллашуви статистикаси: МТЖ қайси жабҳада устунлик қилди?  12 16:56Эмилиано Мартинес: "Ўзбекистонга қарши бошқа позицияда ўйнаганимга қарамай, ўзимни яхши ҳис қилдим"  2 16:33Хосе Луис Родригес: "Доминикан Республикасига қарши бироз қийналгандик. Ўзбекистон билан ўйинда эса..."  2

Тур мухлислари - Тошкентда Янгиликлар

Тур мухлислари - Тошкентда

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган учрашувларда энг кўп мухлис тўплаган ўйин сифатида Тошкент дербиси етакчи бўлди.

"Бунёдкор" - "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисини кузатиш учун стадионга 18770 нафар томошабин ташриф буюрди.

Бу кўрсаткич турдаги энг яхши натижага айланди. Шу боисдан ҳам турнинг энг фаол мухлислари сифатида тошкентлик ишқибозларни қайд этдик.

Бу борада иккинчи ўрин Қаршидаги ўйинда кузатилди. "Насаф" - "Сўғдиёна" учрашувида 11232 томошабин ташриф буюрди. Термиздаги "Сурхон" - "Динамо" беллашувида 9214 нафар мухлис келди. Тўртинчи кўрсаткич сифатида Навоийдаги ўйин киритилди. "Қизилқум" - АГМК ўйинини 7833 нафар ишқибоз бевосита стадиондан кузатиб борди. Фарғонада ўтган "Қўқон-1912" - "Андижон" баҳсида 6651 нафар мухлис ташриф буюрди. Бекободдаги ёмғирли ўйин "Металлург" - "Бухоро" учрашувида 4178 нафар томошабин келди.

Шунингдек, иккинчи тур доирасидаги "Локомотив" - "Навбаҳор" учрашувида атиги 4118 нафар мухлислар ташриф буюрди ва бу борада энг кам кўрсаткич айнан чемпион жамоа иштирокидаги баҳсда кузатилди.

Шу тариқа Суперлиганинг 2-тури учрашувларида жами 61996 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу ўртача ҳар бир ўйинга 8856 нафар томошабиндан тўғри келмоқда.

Суперлига, 2-тур: Актамовнинг ҳалоскори - Элгужа, уч хил натижа бўйича ягоналикни сақлаб турган жамоалар ва бошқа тафсилотлар ҳақида (тур шарҳи) 

Рейтинг: +32   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика