Трент АПЛ рекордини янгилади
23 июл 2020 07:55
Янгиликлар
Трент АПЛ рекордини янгилади
“Ливерпуль” АПЛ 37-тури доирасида “Челси”ни қабул қилиб, 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 55-дақиқасида Трент-Александер Арнолд жамоадоши Роберто Фирминонинг голига ассистентлик қилди. Бу 21 ёшли Трент учун АПЛ жорий мавсумидаги 13-голли узатма бўлди. Натижада футболчи АПЛ ҳимоячилари орасида голли узатма бериш бўйича рекордни янгилади. Аввалги рекорд ҳам Трентнинг ўзига тегишли эди — 12 та. У ўтган мавсум ушбу рекордни ўрнатганди.
Трент Александер-Арнолд жорий мавсум АПЛда 37 та ўйинда қатнашиб, 13 та голли узатма ва 4 та голга муаллифлик қилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар