UZ

Сўнгги янгиликлар

14:37ПСЖ собиқ футболчиси Индонезияда ўйнайди  0 14:04Рой Кин Майкл Кэррик МЮга мос келмайди деб ҳисоблайди: "Икки ўйинда ҳар ким ғалаба қозониши мумкин"  5 13:43Бугунги ўйинлар: “Ал Насср” уйда, АПЛда 23-турнинг охирги баҳси ва бошқалар  0 13:17"Арсенал" "Реал" ҳимоячисини сафига қўшиб олмоқчи  0 13:09Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  78 12:53Кэррик МЮнинг "Арсенал" устидан қозонган ғалабаси ҳақида: "Сити"га қарши ўйин осонроқ ўтганди"  5 12:25Артета МЮ билан ўйиндаги аламли мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 11:58Брайан Мбеумо Робин ван Персининг натижасини такрорлади  3 11:29Гаттузо Верраттини Италия терма жамоасига қайтармоқчи  3 10:40Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг 2 нафар футболчиси мавсумни Тошкент клубида бошлайди  0 10:20Серхио Рамос "Севилья"ни сотиб олиш ниятида  1 09:55Патрик Виейра: "Арсенал"га етакчи етишмади, Сакадан кутилгани бўлмади"  0 09:28"Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси "Металлург"га ўтмоқда  6 09:01“Арсенал”га қарши драматик ғалабадан сўнг Кунья: “Ана шу баҳслар учун бу клубга келганман"  10 08:34Ўзбекистон терма жамоаси бугун Хитой билан ўйнайди  7

Трансфер хабарлари: Европадан дараклар… Янгиликлар

Трансфер хабарлари: Европадан дараклар…

Championat.asia сизни Европа матбуотида чиқаётган трансфер хабарлари билан таништиришда давом этади.
Эътиборингизга бугунги олди-сотди хабарларини тақдим этамиз. Марҳамат, амалга ошадиган ва ошиши мумкин бўлган трансфер янгиликлари билан танишиб олинг.

"Манчестер Юнайтед" Гарай билан музокара олиб бормоқда

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси аргентиналик ёш ҳимоячи Гарайни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.
Манкунианлар Лиссабоннинг "Бенфика" жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган ёш ҳимоячи Эзикел Гарайни сотиб олиш ниятида. Сўнгги пайтларда жуда кўплаб топ клублар назарига тушаётган ёш аргентиналикнинг Португалия пойтахтидаги дамлари тугаб бораётган кўринади. Боиси у учун курашга қўшилаётган жамоалар сони кундан-кунга ортиб бормоқда. Гарайни ҳарид қилмоқчи бўлаётган жамоалар орасига "МЮ"нинг қўшилгани ҳам бундан далолат бериб турибди. Эътиборли томони шунда-ки, A Bola тарқатган хабарга кўра манчестерликлар аллақачон музокараларни бошлаб юборишган. Демак, яқин орада Гарайнинг АПЛ да пайдо бўлиши эхтимоли юқори.  

Фабио мавсум охирига қадар "Кардиф Сити"да ўйнайди

Уэльснинг "Кардиф Сити" клуби "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси Фабиони ижарага олди, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Уэльсликлар бразилиялик футболчини мавсум сўнггига қадар ижара олишди. "Ман Юнайтед" асосий таркибидаги ўрнини йўқотиб қўйган Фабио ўйин амалиётига эга бўлишни истамоқда. Шу боисдан бразилиялик ўйинчи "Кардиф" сафига ўтишга розилик берди. "Қизил иблислар" раҳбарияти ҳам бунга қаршилик қилгани йўқ. Энди Фабио ёзга қадар Уэльс жамоаси шарафини ҳимоя қилади.

"Эвертон"га ҳужумчи зарур

Франциянинг L'Equipe нашри тарқатган хабарга кўра "Эвертон" тез орада янги ҳужумчи сотиб олади.
Манбада айтилишича, ливерпулликлар янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборишган. Манзил эса  Франция. "Эвертон" мураббийлари асосан "Монако" сафида тўп тепаётган Эммануел Ривиер ва "Лион" форварди Александр Ласазетни диққат билан кузатишмоқда. Агар ушбу икки футболчининг ҳаракатлари жамоа раҳбариятига ҳам маъқул келадаиган бўлса, "Эвертон" тез орада музокараларни ҳам бошлаб юборишни кўзлаб турибди. Лекин воқеалар қандай ривожланишини вақт кўрсатади.

Курт Зума "Челси"да?!

Олинган сўнгги маълумоталрга қараганда, "Сент Этиен" сафида тўп тепаётган Курт Зума тез орада янги жамоа таркибига бориб қўшилиши мумкижн экан.

Зумага "Челси" ва "Интер"дек кучли клублар катта қизиқиш билдиришмоқда. TIMES нинг ёзишича Жозе Моурино бошқарувидаги жамоанинг Курт Зумага қизиқиши жиддий. Агар "Сент Этиен" рози бўлса, "аристократлар" жамоаси 19 ёшли ҳимоячини қишдаёқ ўз таркибига қўшиб олади. Аммо бу амалга ошиши қийин масала. Сабаби французлар ҳам ушбу ёш иқтидор эгасига катта умид боғлашмоқда. Аммо яна ким билади, дейсиз…

"Ювентус" етакчиларни олиб қолмоқчи

Туриннинг "Ювентус" жамоаси таркибдаги баъзи бир ижрочилар билан ўртадаги шартнома муддатини яна-да узайтириш тараддудида.

Гап жамоа етакчилари бўлмиш Андреа Пирло ва Пол Погба ҳақида бормоқда. Турин шаҳри бош жамоасининг энг кекса ва тажрибали ўйинчиси ҳисобланувчи Пирло фаолиятини Туринда давом эттириш ниятида эканини айтиб ўтганди. Погбага эса бир қатор топ клублардан таклифлар келиб тушмоқда. Аммо "Ювентус" ҳам кейинги мавсумда яхши натижаларга эришишни мақсад қилган. Шу боисдан клуб раҳбарияти жамоа етакчиларини олиб қолиш чораларини кўрмоқда. La Gazzetta dello Sport нинг берган маълумотига қараганда, томонлар аллақачон музокаралар столига ўтиришган. Кўриниб турибдики, "Ювентус" жамоа устунларини олиб қолиш орқали муваффақиятларга эришишни кўзламоқда. Кўрамиз бу амалга ошармикан…

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика