UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  5 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  37 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  5 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  13 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

“Тоттенхэм” келажагини ким билан қуради? Янгиликлар

“Тоттенхэм” келажагини ким билан қуради?

“Шпорлар” жорий мавсумда қониқарсиз натижалар қайд эта бошлагач, жамоа устози Маурисио Почеттинонинг курсиси қимирлаб қолди.

Агар “Тоттенхэм” АПЛ 13-тури доирасидаги Лондон дербисида “Вест Хэм”га қарши қониқарли натижа қайд этолмаса, аргентиналик мутахассис ўз лавозимидан озод қилинади. Эҳтимолки, шундай бўлди. У ҳолда жамоа бошқарувига ким келади? Қуйида “Тоттенхэм” раҳбариятининг қисқа рўйхатида турган мутахассислар билан танишинг.

Гарет Саутгейт – Англия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи. 

У мамлакатнинг бош жамоасига қадар ёшлар терма жамоасида ( Англия U-21, 2013-16) фаолият олиб борганди. Сэм Эллардайс вазифасидан озод қилингач, Аглиянинг асосий жамоаси бошқарув пулти Саутгейтнинг қўлига ўтди. Бу ижобий самара бермай қолмади. 1970 йилда туғилган мутахассис бошқаруви остида Англия терма жамоаси ЖЧ-2018 да ўйнади ва у ерда инглизларнинг 1990 йилдан кейин энг яхши натижаси қайд эттилди (4-ўрин).

Шу ўринда айтиш лозимки, Гаретнинг “Тоттенхэм”га муносиблигига шубҳа йўқ, аммо мутахассис терма жамоа постини ташлаб кетмаса керак. Зеро, у сўнгги йилларда ажойиб йигитлардан иборат ажойиб жамоа шакллантирди ва бу йигитлар келаси йирик мусобақаларда фаворитлар қаторида эътироф этилмоқдалар. Шундай экан, Саутгейт ўзи пиширган ошни бошқа бировга едириб қўймаса керак.


Эдди Хау – “Борнмут” клуби бош мураббийи. 

1977 йилда туғилган мутахассис 11 йиллик фаолияти давомида ҳеч қачон истеъфога чиқарилмаганидан хабарингиз бор. У футболчи ва мураббий сифатида фаолиятининг катта қисмини “Борнмут” сафида ўтказди, ўтказмоқда. Англиялик мутахассис 2012 йилда жамоани қабул қилиб олди ва “Борнмут” ўз тарихида илк бор 2014-15 йилги мавсумда АПЛ йўлланмасини қўлга киритди. Агар Эдди Хау “Борнмут”га нисбатан садоқатидан воз кеча олса, Лондонда яхши жамоа шакллантиришига шубҳа йўқ.


Юлиан Нагельсманн – атиги 32 ёшда, аммо германия фуболидаги салмоқли номлардан бирига айланиб улгурди.

Эҳтимол, унинг муваффақиятларига сабаб қилиб оғир жароҳат туфайли 21 ёшида футболчилик фаолиятини якунлаганини кўрсатишимиз тўғри бўлар. У “Хоффенхайм”да муваффақиятли фаолият юритди, жамоа билан Бундеслигада 4-ўринни қўлга киритди ва “Қишлоқилар” тарихидаги энг яхши натижани қайд этгани ҳолда жамоага ЕЧЛ йўлланмаларини тақдим этди. Оқибатда, 2016-17 йилги мавсум якунига кўра Германияда энг яхши деб топилди. Эслатиб ўтамиз, Нагельсманн бугунги кунда “РБ Лейпциг” клуби бош мураббийи саналади.


Массимиллиано Аллегри – ўтган мавсум якунлангач, ўзига ўзи танаффус эълон қилган мутахассис. 

Кўплаб клубларда ишлаган мураббий фаолиятининг чўққисига Италия грандлари – “Милан”( 2011 йилги Скудетто ва Суперкубог) ва “Ювентус” (кетма кет бешта Скудетто, иккита ЕЧЛ финали, тўртта Италия кубоги) билан эришди. Эслатиб ўтамиз, ёзда Аллегри “Кекса синьора”ни тарк этгач, “Реал”, “Бавария”, МЮ каби кўплаб топ клублар мутахассиснинг хизматларига эҳтиёж сезди.


Жозе Моуринью – Аллегри сингари ишсиз юрган мутахассислардан бири. Мазкур мутахассиснинг таърифи шарт эмас. 

У шундоқ ҳам доимий эътибор марказида юради. 2018 йилнинг декабрида МЮдан кетгач, ТВда эксперт сифатида иш бошлади.Португалиялик мутахассис ҳамон ўзига мос клуб изламоқда. Эҳтимол, “Тоттенхэм” унинг янги жамоасига айланар. Португалиялик мутахассис фаолиятида рўй берган ноихтиёрий танаффусдан янада кучлироқ бўлиб қайтишига шубҳа йўқ.

Почеттино эса 2014 йилдан буён Лондон клубини бошқариб келмоқда. У “Тоттенхэм”ни юқори чўққига (ЕЧЛ финали) олиб чиқди. Балки, энди унинг Лондондаги миссияси якунланган бўлиши мумкин. Буни эса бироздан кейин билиб олишимиз мумкин.

Фахриддин Рўзиев

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика