UZ

Сўнгги янгиликлар

01:18Муҳаммад Ҳакимов: "Тикланиб олишимиз керак"  1 00:18Сайфиддин Содиқов: "Бош мураббийимизнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  2 23:30U-17 ЖЧ. Ўзбекистон – Панама 6:1   3 23:12Расман: Ўзбекистон 1/16 финалда Хорватия билан ўйнайди  15 22:29Абубакир Шукуруллаев: "Энг муҳим ўйинимиз эди"  6 21:52Иброҳим Шокиров: "Барча дарвозабонлар пенальтига олиб келадиган хато қилаётганини кўрганман"  7 21:25Абдулмалик Анваров бошидан жароҳат олди  10 20:32U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади  171 20:11Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ислом бирдамлиги ўйинларида 3-ўринни қўлга киритди  7 19:52Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди  55 19:34"Ливерпуль" "Брайтон" етакчисига даъвогар  4 19:09Роналду ЖЧ-2026 унинг учун сўнггиси бўлишини эълон қилди  10 18:39"Манчестер Юнайтед" Шешконинг жароҳати жиддийлигидан хавотирда  1 18:12U-17 Жаҳон чемпионати. Гуруҳдан чиқсак, ким билан ўйнаймиз?  29 17:44Кьеза Италия терма жамоасига чақирувдан бош тортдими?  3

"Тоттенхэм" 40-клуб бўлди, энди улар 23-жамоага айланадими? Янгиликлар

"Тоттенхэм" 40-клуб бўлди, энди улар 23-жамоага айланадими?

Бугун Испаниянинг Мадрид шаҳридаги "Метрополитано" стадионида ЕЧЛ 2018/19 йилги мавсум финал учрашуви ўтказилади.

Финалга Англиянинг икки жамоаси "Ливерпуль" ҳамда "Тоттенхэм" чиққанидан хабарингиз бор.

"Ливерпуль" аввал ҳам мазкур мусобақанинг финалига чиққани ва ЕЧЛда ғолибга айланган бўлса, "Тоттенхэм" учун эса бу дастлабки финал бўлади.

Тўғри, "шпорлар" бунга қадар 3 маротаба еврокубокларда (Кубок эгалари кубоги-1963, УЕФА Кубоги-1972, 1984) ғолиб чиқишга улгуришган, аммо ЕЧЛ доирасида илк бор ҳал қилувчи баҳсга киришишади. 

Қайд этиш керакки, "Тоттенхэм" ЕЧЛ финалидаги 2008 йилдан кейинги илк дебютант финалчи. Ўртадаги 10 йил давомида аввал ҳам финалда ўйнаган жамоалар ҳал қилувчи бекатга қадар келишганди. 

Шунингдек, "Тоттенхэм" ЕЧЛ финаллари тарихидаги 40-жамоага айланди. Агарда улар бугун финалда ғалаба қозонишса, унда ЕЧЛ бош совринини қўлга киритган 23-жамоа бўлишади.

"Тоттенхэм"нинг финалдаги рақиби "Ливерпуль" эса ЕЧЛ ғолибига айланган 10-жамоа бўлган. "Мерсисайдликлар" ҳисобида умумий ҳисобда 5та ғолиблик мавжуд, агарда улар бугун ҳам муваффақият қозонишса, унда ЕЧЛ совринлари сонини 6тага етказишади.

Яна бир маълумот, "Тоттенхэм" тунда ЕЧЛ ғолибига айланадиган бўлса, унда "шпорлар" "Аякс", "Реал", "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" билан бир қаторда энг муҳим еврокубокларда ғолиб чиққан бешинчи клуб бўлишади.

Маурицио Почеттино бошқарувидаги "Тоттенхэм" ЕЧЛ финалига чиққан Англиянинг саккизинчи клуби, ЕЧЛ финаллари тарихидаги 40-жамоа, 2008 йилдан кейинги илк дебютант финалчи ва агарда ғолибга айланадиган бўлса, унда ЕЧЛни ютган 23-жамоа бўлади.


ЕЧЛда ғолиб чиққан барча 22 жамоа рўйхати билан танишиб чиқинг:

1. "Реал"

2. "Бенфика"

3. "Милан"

4. "Интер"

5. "Селтик"

6. "Манчестер Юнайтед"

7. "Фейеноорд" 

8. "Аякс"

9. "Бавария"

10. "Ливерпуль"

11. "Ноттингем Форест"

12. "Астон Вилла" 

13. "Гамбург"

14. "Ювентус" 

15. "Стяуа" 

16. "Порту"

17. ПСВ 

18. "Црвена Звезда"

19. "Олимпик"

20. "Барселона"

21. "Боруссия" Дортмунд 

22. "Челси"


ЕЧЛ финалида иштирок этган барча жамоалар рўйхати:

1. "Реал" (1956)

2. "Реймс" (1956)

3. "Фиорентина" (1957)

4. "Милан" (1958)

5. "Айнтрахт" (1960)

6. "Бенфика" (1961)

7. "Барселона" (1961)

8. "Интер" (1964)

9. "Партизан" (1966)

10. "Селтик" (1967)

11. "Манчестер Юнайтед" (1968)

12. "Аякс" (1969)

13. "Фейеноорд" (1970)

14. "Панатинаикос" (1971)

15. "Ювентус" (1973)

16. "Бавария" (1974)

17. "Атлетико" (1974)

18. "Лидс" (1975)

19. "Сент-Этьен" (1976)

20. "Ливерпуль" (1977)

21. "Боруссия" Менхенгладбах (1977)

22. "Брюгге" (1978)

23. "Ноттингем Форест"  (1979)

24. "Мальме" (1979)

25. "Гамбург" (1980)

26. "Астон Вилла" (1982)

27. "Рома" (1984)

28. "Стяуа" (1986)

29. "Порту" (1987)

30. ПСВ (1988)

31. "Црвена Звезда" (1991)

32. "Олимпик" (1991)

33. "Сампдория" (1992)

34. "Боруссия" Дортмунд (1997)

35. "Валенсия" (2000)

36. "Байер" (2002)

37. "Монако" (2004)

38. "Арсенал" (2006)

39. "Челси" (2008)

40. "Тоттенхэм" (2019)

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика