UZ

Сўнгги янгиликлар

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  101 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди Янгиликлар

Тошлоқ туманида «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди

Мамлакатимизда болалар футболига катта эътибор берилмоқда. Жойларда турли хил футбол мусобақалари ташкил этилмокда.
Болаларни ёзги таътил пайтида бўш қолишларини олдини олишга қаратилган шундай мусобақалардан бири Фарғона вилояти Тошлоқ туманида ўтказилди. Тошлоқ туманидаги 4-мактабга қарашли футбол ўйингоҳида БЎФМ томонидан ташкил этилган 2001-2002 йилда туғилган болалар ўртасидаги «Ёзги таътил - 2013» футбол мусобақаси ўтказилди.

Бу турнирда жами 12 жамоа икки гуруҳга бўлинган холда баҳсларга киришдилар. Ҳар бир гуруҳдаги 2 тадан жамоа ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди. Ярим финалда «Тўпаланг» (мураббий Тожибоев Э) билан «Динамо» (мураббий Ўринов А) рўбаро келди. Бунда 1:1 хисоби қайд этилди. Пеналтилар сериясида омад «Тўпаланг»га кулиб боқди. Иккинчи ярим финалда эса «Нурафшон» (мураббий Бордонов А) ва «Найман» (мураббий Ахмедов Д) баҳс олиб бордилар. Бу бахсда «Нурафшон»нинг қўли баланд келди 1:0.

Ҳал қилувчи финал баҳсида «Тўпаланг» ва «Нурафшон» бахс олиб борди. Қизиқарли кечган бахсда 1:0 хисобида Тожибоев Эркин шогирдлари ғалаба қозондилар. Турнир сўнггида ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Мусобақанинг энг ёш жамоаси сифатида Зияев Дилшоджон бошчилигидаги «Оқ Олтин» жамоаси топилди.

Комилжон Икромов
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика