UZ

Сўнгги янгиликлар

11:45"Насаф" "Ал Ҳилол"га кичик ҳисобда мағлуб бўлган учрашувдан галерея  4 11:20Игорь Сергеев: "Илк дақиқалардан вақт чўзиш ҳолати кузатилди, муҳими ғалаба қозондик"   0 10:48"Арсенал" асосий футболчиси билан узоқ муддатли шартнома имзолади  0 10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  1 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  8 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  20 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  10 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0

Тошкентда илк бора дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда Янгиликлар

Тошкентда илк бора дарвозабонлар мураббийлари учун Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ҳамда Осиё Футбол Конфедерацияси ҳамкорлигида Тошкентда илк маротаба дарвозабонлар мураббийлари учун ОФКнинг Level 1 ўқув-курслари ўтказилмоқда.

Семинарлар 4 январь куни старт олган бўлиб, олти кун мобайнида давом этади.

Семинарнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Футбол Федерацияси техник директори ҳамда болалар, ўсмирлар ва оммавий футболни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Шавкат Имомов сўзга чиқиб, илк бора ўтказилаётган ушбу курс дарвозабонлар мураббийлари учун жуда муҳим эканини, ушбу соҳадаги янгиликлар билан танишиш, ҳамда фикр алмашиши имкониятини яратиши ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, Имомов семинарларни олиб борувчи инструкторлар ҳамда уларга кўмаклашадиган гуруҳ курснинг фойдали маълумотларга бой бўлиши ва барча учун манфаатли бўлиши йўлида бор имкониятларини ишга солишини таъкидлади.

Ушбу ўқув семинарида иштирокчилари энг камида “C” лицензиясига эга бўлиши ва айни пайтда иш фаолиятини давом эттираётган бўлиши лозим.

Level 1 сертификатини қўлга киритган дарвозабонлар мураббийлари, кейинчалик Level 2 ва Level 3 даражалари учун ўқишни давом эттириш ҳуқуқига эга бўладилар.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика