UZ

Сўнгги янгиликлар

10:21Англия терма жамоаси сардори ЖЧ фаворитлари ҳақида гапирди  0 09:48Де ла Фуэнте бошчилигидаги Испания терма жамоаси рекорд ўрнатди  0 09:14Переснинг "Реал"даги тақдири маълум  3 08:40"Насаф" Ўзбекистон МТЖ аъзосига қизиқиш билдирмоқда  4 08:06Sofascore. Кечаги учрашув қаҳрамонлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:40"Арсенал"нинг асосий футболчиси жароҳат олди  1 03:48Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди"  12 03:03ЖЧ саралаши. Швейцария ва Грецияда ғалаба, Дания ўз уйида Беларусни мағлуб этолмади ва бошқа натижалар  0 02:03ЖЧ саралаши. Испания Грузияга жавобсиз 4 та гол урди, Туркия, Австрия ва Уэльсда ҳам ғалаба  0 01:17U-17 ЖЧ. Нимчорак финал ўйинлари вақти маълум бўлди  15 00:30Суперлига. "Динамо" – "Андижон" 2:0  0 00:25U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия - Ўзбекистон 1:1 (пенальтилар 3:4)  4 00:20Хорватия U-17 бош мураббийи: "Пенальти лоторея эмас. Ўсмирларни йиғлаб турган ҳолатда кўриш оғир"  13 23:42Ўртоқлик ўйинлари. Бразилия Сенегални, Чили эса Россияни мағлуб этди  1 22:57U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хорватияни енгиб, кейинги босқичга йўл олди  269

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда Янгиликлар

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда

Теглар :  Grassroots
Бугун пойтахтимиздаги “Чиғатой” Республика олий спорт маҳорат мактабида ФИФАнинг болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш дастури бўйича Grassroots халқаро курслари старт олди.

ФИФА Grassroots дастури мактаб, жамоат ва клублар ташаббуси орқали 6-12 ёшдаги ўғил-қизларга қаратилган бўлиб, дастурнинг асосий мақсади – футбол ўйини орқали имкон қадар кўпроқ одамларни, ҳусусан ёшларни бирлаштиришдир.

Дастур махсус инфратузилма талабларисиз футбол ўйнаш имкониятини яратади. Шу сабабли ҳеч қандай интенсив машғулотлар ёки мураккаб тактикаларга мурожаат этилмайди.

Grassroots дастури барча футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликда тузилган ва инсоний қадриятларни алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

Мазкур ўқув курсларга Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган мураббийликка қизиқиши бор 30 нафар мутахассис жалб этилган.

Ўқув курслар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилмоқда ва унга Бахром Умаров кўмаклашмоқда. Ўқув-машғулотлар координатори – Умид Хатамов.

15 январь кунига қадар давом этадиган ўқув жараёни якунида болалар футболи ва оммавий футбол бўйича фестивал ўтказилиши режалаштирилган. Курс сўнггида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилади.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика