UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  1 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  1 23:07"Ал Айн Кубоги". Эрон Кабо-Вердени пенальтилар сериясида мағлуб қилди ва финалга йўлланма олди  3 22:53Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди  2 22:28Абдулмалик Анваровнинг ҳолати қандай?  3 22:08Фабио Каннаваро: "Имкониятим бўлганда кўпроқ футболчиларни жалб этган бўлардим, аммо ҳозирча 26та футболчини чақира оламиз"  18 21:59"Реал" икки ҳимоячини нишонга олди  1 21:30"Манчестер Юнайтед" Мактоминини қайтармоқчи  2 21:08УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди  6 20:51Златан А Серия, АПЛ ва ЛаЛигани солиштирди  0 20:28Пьер-Эмерик Обамеянг: "Бу жуда катта хато бўлганди"  2 19:57АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади  0 19:34"Бавария" Меньян учун "Челси" билан рақобатлашади  1 19:07Интизом — энг муҳими. Аморим МЮда қатъий қоида жорий қилди  0 18:41Қозоғистон клублари Левченко, Абрамов ва Кападзега қизиқмоқда  24

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди Янгиликлар

Тошкент шаҳар футбол Ассоциацияси Тошкент бўйича тўлиқ ахборот тўплайди

Кеча Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг турли ёш тоифалари бўйича терма жамоаларни шакллантирганлиги ҳақида хабар берган эдик.

Эндиги навбат Тошкент шаҳрини зимдан ўрганишга келган кўринади. Бу ҳақда ташкилотнинг телеграмдаги расмий канали хабар беради.


Тошкент шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар футбол ассоциацияси ҳамкорликда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5887-сонли фармони асосида пойтахтдаги барча Спорт мактаблари (ИБЎСМ, БЎСМ, БЎФМ, Олий маҳорат мактаби), шахсий клублар, давлат клубларини ўрганиб чиқади.


Катта эътибор спорт мактабларига қаратилади ва энди уларнинг иш сифатини ошириш борасида махсус лойиҳа ишлаб чиқилади.


Ўрганиш натижаси Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Президенти Абдусалом Азизов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, ЎФА Вице-президенти ҳамда Спорт вазирининг биринчи ўринбосари Равшан Эрматов, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга тақдим қилинади.


Камчиликлар таҳлил қилиниб, 2020 йил сентябрь ойидан Тошкент шаҳар футбол ассоциациясининг янги кўринишдаги иш услубига ўтилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика