Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
13 ноя 2025 22:53
Янгиликлар
Машарипов умумий гуруҳ машғулотларига қайтди
Ўзбекистон миллий термаси ҳамда "Истиқлол" жамоаси футболчиси Жалолиддин Машарипов жароҳатидан фориғ бўлди.
У жамоасининг бугунги машғулотларида тўлақонли қатнашди.
Машарипов ушбу мавсумда ҳали майдонга тушганича йўқ. "Истиқлол"да у сўнгги марта 29 май куни кубок ўйинида "Малаван"га қарши баҳсда қайдномада бўлган, лекин майдонга туширилмаганди.
Машарипов охирги ўйинини миллий термамиз сафида Қатарга қарши ўтказган ва 84 дақиқа ўйнаганди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди
Расман: УЕФА "Бенфика" — "Реал" ўйинидаги ирқчилик можароси бўйича суриштирув бошлади
Фикрлар