АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади
13 ноя 2025 19:57
Янгиликлар
АҚШ ФИФАга Кеннеди марказини 2026 йилги ЖЧ қуръаси учун бепул тақдим этади
Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросимини Вашингтондаги Жон Кеннеди номидаги Санъат марказида ўтказиш учун пул тўламайди.
Бу ҳақда "The Washington Post" газетаси хабар берди.
Қуръа ташлаш маросими 5 декабрда бўлиб ўтади.
Газетанинг маълум қилишича, ушбу марказда биттагина концерт зали учун кунлик ижара ҳақи 39 минг долларни ташкил этади.
24 ноябрдан 12 декабргача Жон Кеннеди номидаги Санъат марказида Миллий симфоник оркестрнинг барча режалаштирилган чиқишлари бекор қилинади.
2026 йилги Жаҳон чемпионати АҚШ, Мексика ва Канадада 19 июндан 19 июлгача ўтказилиши режалаштирилган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал"ни мағлуб этиб, бош совринни қўлга киритди
U-23 Осиё Кубоги. Математикага ўрин қолмади: Ўзбекистон Кореяни ютиб, кейинги босқичга чиқди
ШОШИЛИНЧ ХАБАР: Хаби Алонсо "Реал Мадрид"ни тарк этди!
Назорат ўйини. "Нефтчи" УЕФА Чемпионлар лигаси иштирокчисига ютқазди
Фикрлар