

Роберт Левандовски ушбу ўйинда хет-трик қайд этди (10-п, 37, 74). Ламин Ямал ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди (45+4). Мезбонлар сафида Серхио Каррейра (11) ва Борха Иглесиас (43) тўп киритди. Баҳс сўнггида каталонияликлар ярим ҳимоячиси Френки де Йонг (90+4) иккинчи сариқ карточкани олиб майдонни бироз эрта тарк этди.





