УЕФАдан яна бир бор Исроилни барча турнирлардан четлатишни талаб қилишди

Mirjalol Normatov
13 ноя 2025, 21:08
"Athletes for Peace" ташкилоти Исроил термалари ва клубларини халқаро турнирлардан четлатишни талаб қилди.

Ташкилот УЕФА президенти Александр Чеферинга бир қанча талабларини жўнатди.

"Бутун жаҳонда фуқаролар жамиятининг бирор жойи, саҳнаси ёки аренаси, қисми геноцид, апартеид ва одамзодни таҳқирлайдиган жиноятларни қабул қилмаслиги керак.

Қилаётган жиноятлари учун Исроилнинг жазосиз қолаётгани нафақат коллектив тушунчаларга, балки уларнинг спорт ва маданий тадбирларда қатнашишига ҳам таъсир қилиши керак", - деб ёзилади хатда.

"Athletes for Peace" ташкилотида 70дан ортиқ спортчилар, шу жумладан, Поль Погба, Анвар Эл-Гази, Ҳаким Зиеш, Адама Траоре каби футболчилар ҳам бор.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›