UZ

Сўнгги янгиликлар

22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  3 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  1 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  9 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  16 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  11 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7 19:09"Лион"нинг Лига 1даги тақдири ҳал бўлди  2 18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  10 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  5 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  2 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  4 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  12 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1

"Тошбулоқ" олтин дубль соҳиби Янгиликлар

"Тошбулоқ" олтин дубль соҳиби

Кеча Наманган вилоят биринчилиги иккинчи лигада бўлиб ўтган ҳал қилувчи икки ўйиндан кейин мавсум якунланди

Дастлаб “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби майдонида “Чортоқ” ва “Ёшлик” жамоалари учинчи ўрин учун майдонга тушишди. Учрашувда чортоқликлар 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, биринчиликнинг бронза медалларига эга чиқишди. Финал ўйини эса “Ёш куч” стадионида бўлиб ўтди. “Тошбулоқ” ва “Ёш куч” жамоалари ўртасидаги қарама-қаршилик кескин ва муросасиз руҳда ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Якунда баҳс тақдирини “Тошбулоқ” футболчиси Жўрабек Турсунбоевнинг ягона голи ҳал қилди. Учрашувда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган Шуҳрат Ҳамидов мураббийлигидаги “Тошбулоқ” жамоаси “олтин дубль” қайд этиб, вилоят биринчилиги ва “Ҳоким кубоги”да тенгсиз эканликларини амалда исботлашди.


“Тошбулоқ” ва “Ёш куч” жамоалари ўртасидаги финал учрашуви якунига етгач, “Ёш куч” стадионида Наманган вилоят биринчилиги иккинчи лига ғолиб совриндорлари ва “Ҳоким кубоги” соҳибини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тарзда ўтказилган тақдирлаш маросимида Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматов, “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Дилшод Алиев, Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби директори Ғанишер Исмоиловлар иштирок этиб бешта номинациясида энг яхши деб топилган лауреатлар, ғолиб ва совриндорларни тақдирлашди.

Наманган вилоят биринчилигида “Энг яхши дарвозабони” номинациясида ғолиб деб топилган “Тошбулоқ” посбони Жавоҳир Хурсаналиев ўзига аталган совринни Наманган вилоят футбол маҳорат мактаби директори Ғанишер Исмоиловдан қабул қилиб олди.


Биринчиликда “Энг яхши футболчи” номинациясида ғолиб деб топилган “Ёш куч” ўйинчиси Абдурашид Валихановга махсус совринни “Навбаҳор” футбол клуби спорт директори Дилшод Алиев топширди.


Наманган вилоят биринчилигида “Энг интизомли жамоа” учун ажратилган махсус соврин “Одил Жуниор” жамоасига насиб этди. Совринни “Одил Жуниор” футболчиси Муҳаммадбобур Мўйдиновга “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматов топширди.


Вилоят биринчилиги ўйинларида тўпурарлик маҳоратини намойиш этган “Ёшлик” футболчиси Баҳодир Бахтиёров “Энг яхши тўпурар” номинациясида ғолиб деб топилди. Унга совринни Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев топширди.


2020 йилги мавсумда жамоаси билан “олтин дубль” қайд этган “Тошбулоқ” жамоаси бош мураббийи Шуҳрат Ҳамидов “Энг яхши мураббий” номинациясида ғолиб деб топилди. Ҳамидовга совринни Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршаев ва “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Отабек Саматовлар топширишди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика