

Ўша баҳсда Нигерия Жазоирни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олганди. Финал ҳуштаги чалингандан кейин майдонда кескинлик авж олди ва баҳс тортишувли ҳолат билан якунланди.
Жазоир терма жамоаси дарвозабони, футбол афсонаси Зинедин Зиданнинг ўғли Лука тўқнашувга аралашиб, Нигерия термаси ярим ҳимоячиси Рафаэль Оньедикани туртиб юборди.

Ҳисоботлар ва видеодалиллар ўрганилгандан сўнг CAF Зиданнинг ҳаракати интизом қоидаларига зид эканини аниқлади. Бошқарув органи дисквалификация 2027 йилги Африка Миллатлари Кубоги саралаш ўйинлари давомида ўталишини маълум қилди.



