UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  0 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  4 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 11:27Футзал. Бугун Фарғонада 10-тур старт олади, пешқадам БМБ "Пахтакор"га қарши  0 11:11Жозе Моуриньо собиқ жамоасига қайтмоқчи  8 10:45Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди  2 10:36«Челси» 17 ёшли болакай учун 30 миллиондан воз кечишга тайёр  1 10:11ПСЖ президенти журналистнинг саволига кескин жавоб қайтарди  7 09:45Тиаго Силва янги жамоаси билан шартнома имзолади  4 09:19Мбаппенинг «Боруссия»га қарши учрашувдаги ҳаракатлари 2 баҳога лойиқ кўрилди  16 08:53Месси ХХI асрда ушбу натижага эришган биринчи футболчига айланди  13 08:26Луис Энрике ПСЖнинг EЧЛдан чиқиб кетишига муносабат билдирди  19 08:00ПСЖ — «Боруссия» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  14 07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  5 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  5

Тош воқеаси нима бўлди? Янгиликлар

Тош воқеаси нима бўлди?

Шу йилнинг 7 май куни Андижон шаҳридаги "Бобур Арена"да "Андижон" ва "Машъал" клублари ўртасида Пролига 7-тур баҳси ўтказилди.

"Машъал"нинг сафарда 1:2 ҳисобда имкониятни бой бергани ўз йўлига. Лекин баҳснинг тахминан 65-66-дақиқаларида жуда хунук иш рўй берди. "Андижон" футболчиси Шаҳбоз Эркинов ҳисобни танглаштиргач, трибунада ўтирган андижонлик мухлислардан бири майдонга қарата тош улоқтирди. Улоқтирилган тош "Машъал" бош мураббийи Дилявер Ваниевнинг бошига тегиб, натижада мураббий бироз ҳушини йўқотди ва бу орада ўйинда тўхталиш юзага келди. 

Кейинчалик 90+3-дақиқада Владимир Бубанья гол уриб, "Андижон"га ғалаба келтирди ва шу билан ўйин 2:1 ҳисобида якун топди. Ўйин ва натижа ўз йўлига, бироқ ўша воқеадан сўнг орадан 2 ҳафта ўтса ҳамки, ПФЛ ёки ЎФА тош воқеаси бўйича ҳеч қанақа расмий изоҳ бермади.

Тасаввур қилинг-а, ўйин пайти трибунадан мураббий бошига тош учиб тегяпти ва ҳеч ким миқ этмаяпти. Агар Англияда шу ҳолат кузатилса борми? Аниқ мезбон клуб жазога тортилади ва нечтадир ўйинни томошабинларсиз ўтказади.

 


Бизда ҳам шундай бўлиши мумкин? Мумкин, агар шу воқеа Муборакдаги стадионда содир бўлганида борми, "Машъал"нинг ҳолига маймунлар йиғларди. ПФЛ ҳам, ЎФА ҳам "бечора" муборакликларни аяб ўтирмасди. 2017 йил ҳе йўқ, бе йўқ жамоани қуйи лигага тушириб юборган ташкилот бу сафар клубга кескин чора кўриб, стадионни 10та ўйинга дисквалификация олмайдими? Қилади, қилганда ҳам 24 соат ичида қарор чиқиб бўлган бўлади. 

"Пахтакор" - "Навбаҳор" ўйинида мухлис тўпни тепиб юборгани учун жазога тортилди. Лекин нима сабабдан мураббийга тош отилгани учун "Андижон" жазосиз қолди деган савол юзага келади. 

Бизгача етиб келган маълумотларга кўра, ўша куни Ваниевга отилган тош камерага тушмай қолибди, шу боис "Андижон"ни жазолашга факт йўқ экан. Қизиқ, камера ўйинни тасвирга олсинми ё стадионга келган мухлислар қўлини пойлаб турсинми? Ахир кап-катта одам ўзидан ўзи бошини чангаллаб ерга ўтириб олмаса керак. Қолаверса, "Машъал" телеграм канали ҳисоб тенглашганидан сўнг орадан бир дақиқа ўтиб дарҳол ёзди: "Стадиондан тош келиб Ваниев бошига тегди".


 


ВИДЕОНИ КЎРИШ


Кейин канал воқеага оид расм ва видео чиқарди. ПФЛ протоколига кўра, "Андижон" - "Машъал" учрашувини стадионда 3125 томошабин кузатган. Ундан кейин "Андижон" сафарда "Шўртан" билан ўйнади дейлик. Лекин кеча бўлиб ўтган "Андижон" - "Бухоро" учрашувига 9273 мухлис келгани ёзилди. Бундан кўриниб турибдики, стадион ва клубга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган. 

Ҳа, дўстлар, ўзбек футболи шунақа. Агар "танкангиз" бўлмаса ёки сиздан қандайдир манфаат бўлмаса, Сиз ва клубингиз ЎФА ва ПФЛ учун бир тийин. Сиз билан ҳеч кимнинг иши бўлмайди. Дод соласизми, вой дейсизми - Сизни ҳеч ким эшитмайди. Сиз фақат бадал (взнос) тўлаш учун кераксиз. Чунки сиздан пул ишлашади. Афсуски, бу аччиқ ҳақиқат!

Барса Блогер.

Рейтинг: +33   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика