UZ

Сўнгги янгиликлар

08:53Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди  0 08:24"Реал" етакчиларидан бирининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 08:20Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" 1:2  1 08:10Ла Лига. "Жирона" - "Барселона" 2:1  7 07:55Sofascore. "Насаф"нинг кечаги учрашувдаги энг яхши ўйинчиси ким бўлди?  1 07:27Рўзиқул Бердиев кечаги учрашувдаги ғалабадан сўнг нималар деди?  6 03:05"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув  154 02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  2 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  3 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  2 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  3 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  9 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  4 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  97

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"

Кеча Про лиганинг 6-туридан ўрин олган "Машъал" - "Хоразм" (4:0) учрашуви бўлиб ўтди.

Ўйиндан кейин мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов ўз фикрларини билдирди.

"Авваламбор бугунги "Жаҳон матбуоти эркинлиги куни" билан барча ОАВ ходимларини табриклайман. Футболда журналистларнинг ўрни катта.

Ўйинга келадиган бўлсак "Хоразм" жамоаси натижа учун ўйнайди ва қарши ҳужумда ҳаракат қилади. Тезкор гол урганимиз фойдамизга хизмат қилди. Бугунги ўйин учун барчани ғалаба билан табриклайман.

- Бу мавсумда "Машъал" ҳали гол ўтказгани йўқ. Бунинг сири нимада?

- Бунинг барчасининг тагида футболчиларнинг меҳнати ётибди. Жамоавий ўйин ва натижага эришиш.

- Бугун ғалабага тезкор гол сабаб бўлди дедингиз. Сиз ҳам футболчи бўлгансиз, тезкор гол қўйиб юборилганида қандай қилиб натижани ўз томонига ўзгартирса бўлади?

- Агар сиз доим ҳимоявий ўйин намойиш этаверсангиз ҳисобда ортда қолаётан пайтда ҳужумкорликни ошириб гол уриш қийин. Шу боис бошқа пайт ҳам ҳужумкор ўйин намойиш этиб туриш керак.




- Муртозаев жамоа сардори сифатида ҳам ўйнади, аммо охирги пайтларда у захирада қолмоқда...

- Сабаби Анвар Муродов айни пайтда машғулотларда рақобатда ютиб чиқмоқда. Муртозаев ҳам машғулотда ишламоқда, аммо мураббийлар Муродовни танлашди.

- "Машъал" кубокда гуруҳда кейинги босқичга чиқди. Қайсидир интервьюингизда кубокда раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган дедингиз. Йигитлар босимсиз ўйнагани учун кейинги босқичга чиқдими?

- Йўқ, раҳбарият олдимизга вазифа қўймаган бўлса ҳам мураббийлар томонидан ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш учун тушамиз. Бундан ташқари ҳар бир ғалаба учун футболчиларга мукофот пуллари берилади.

Шу фурсатдан фойдаланиб Ўзбекистон U-23 терма жамоасини тарихий натижа - Олимпиада йўлланмасини қўлга киритгани билан табриклайман!


Машъал

Иброҳим Ғанихонов - 7', Анвар Муродов - 9', Рустам Абдухамидов - 70', Ҳумоюн Муртозаев - 90'

Про лига. 6-тур

03/05/2024, 19:00

0
:
4
Тугади

Хоразм

45'
90'
7'  Иброҳим Ғанихонов
9'  Анвар Муродов
70'  Рустам Абдухамидов
90'  Ҳумоюн Муртозаев

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика