Ильгиз Танташев ЖЧ-2026 саралаш ўйинига тайинланди

Tolibjon Qosimov
8 май 2024, 10:45
Хабарингиз бор, 2026 йилда Шимолий Америкада ўтказилиши режалаштирилган футбол бўйича Жаҳон чемпионати учун Осиё қитъаси саралаш учрашувлари ўтган йилнинг октябрь ойида бошланган.

Саралашнинг дастлабки босқичида ҳакамларимиз 3 та учрашувни бошқарган эди.

Саралашнинг иккинчи босқичидан ўрин олган Хитой – Таиланд учрашувини Ильгиз Танташев бошчилигидаги ҳакамлар жамоаси бошқариб боради. Қанотларда унга Андрей Цапенко ҳамда Тимур Гайнуллин ёрдам берса, яна бир ҳамюртимиз Аскер Нажафалиев захира ҳаками вазифасини бажариши кўзда тутилган. Бундан ташқари, ушбу босқич доирасидаги Қирғиз Республикаси – Малайзия баҳсига яна бир вакилимиз — Владислав Цейтлин ҳакамлар назоратчиси сифатида тайинлов олган.

Қуйида улар бошқарадиган учрашув маълумотлари билан танишинг:

ЖЧ-2026 саралаши, 2-босқич

Осиё минтақаси, "С" гуруҳи

Хитой – Таиланд

06.06.2024, 20:00

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин

Захира ҳаками: Аскер Нажафалиев

Осиё минтақаси, "Д" гуруҳи

Қирғиз Республикаси – Малайзия

 06.06.2024, 21:00

Назоратчи: Владислав Цейтлин

Вакилларимизга ушбу учрашувларда омад тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›