UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  5 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  2 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  8 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  15 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

"Торпедо" бош мураббийи Эркинов ҳақида фикр билдирди Янгиликлар

"Торпедо" бош мураббийи Эркинов ҳақида фикр билдирди

"Торпедо" бош мураббийи Александр Бородюк РПЛ 1-тури доирасида "Сочи"га қарши ўйин (1:3) якунида жамоага янги келган ёш футболчилар ҳақида гапирди.

"Жамоага энди келган ёш футболчиларда ўзига бўлган ишончи ортиши керак. РПЛда тез фикрлаш ва ҳаракат қилиш лозим. Биз янги футболчиларни жалб қилиш орқали тезликни оширмоқчи эдик. Бу тактика иш берадими-йўқми — бошқа масала. Йигитлар жамоага киришиб кетиши, ўзларини дадил тутишлари керак. Караев, Туришев, Эркинов — уларнинг барчаси ҳали ёш. Футболда "ўзаро тил топишиш" каби жараён бор. Умид қиламанки, кейинги ўйинлар орқали йигитлар тажриба орттиришади. Уларнинг кўзлари чақнаб турибди. Ҳозир энг муҳими мағлубиятни таҳлил қилиш. Кўпгина вазиятларда, айниқса биринчи бўлимнинг охирида хатога йўл қўйдик. Биринчи голни тушунарсиз тарзда ўтказиб юбордик, албатта, ҳеч нарса олдиндан айтиб бўлмайди. Биз "иккинчи рақам" остида ўйнадик, қарши ҳужумда ҳаракат қилишни хоҳладик. Ушбу гол режаларимизни барбод қилди. Ўйин жараёнини ўзгартириш учун вазиятлар яратиб, характер кўрсатиш керак", — дейди клуб бош мураббийи.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика