UZ

Сўнгги янгиликлар

12:44Ислом Қобилов: "Захирадан тушган жамоадошлар билан ўйинни кучайтириб, бир очкони қўлга киритишга муваффақ бўлдик"  0 12:21Қосимов: "ОКМКни чемпион қила олмадим, деган армон? Қилинган ишлар бир кун келиб ўз самарасини беради"  2 11:53Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Россия ва Албания билан ўйнайди  2 11:20Люпчо Дориев муваффақиятсиз натижалар, захирага олинганининг сабаби ҳамда терма жамоага чақирув ҳақида фикр билдирди  0 10:40"Реал Мадрид" футболчисини ёзда 50 миллион еврога сотмоқчи  3 10:13Жавоҳир Қаҳрамонов: "Дурангдан қониқиш ҳосил қилдик"   0 09:43"Арсенал" "Лейпциг" ўйинчисини 60-70 миллион еврога сотиб олиш бўйича музокараларни бошлади — L'Equipe  1 09:15Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди  25 08:48Суперлига. 4-тур учрашувларининг бошланиш вақти маълум  11 08:20Эрон футбол федерацияси АҚШ президентининг гапларига жавоб қайтарди  15 07:53Трамп: "Эрон терма жамоасининг 2026 йилги жаҳон чемпионатида иштирок этишини ноўрин деб ҳисоблайман"  9 07:25Гвардиола Ҳусановни нима учун "Реал"га қарши учрашувда майдонга туширганини тушунтирди  9 03:03Конференциялар лигаси. "Фиорентина"дан иродали ғалаба, "Кристал Пэлас"да дуранг ва бошқа натижалар  0 02:58Европа лигаси. "Ноттингем" ўз майдонида ютқазди, "Ференцварош"дан ғалаба ва бошқа натижалар  0 02:12Умар Эшмуродов: "Дуранг ёмон натижа эмас"  1

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви ёдингиздами? Янгиликлар

Бир ўйин тарихи. “Пахтакор”нинг 50 йиллик юбилейига бағишланган "Пахтакор" – "Торпедо" учрашуви ёдингиздами?

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ташкил топганига бу мавсумда 70 йил бўлади.

Маълумки, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби 1956 йилда ташкил қилинган бўлиб, тўрт мавсум СССР чемпионатининг “Б” классида ҳаракат қилади. 

“Шерлар” ўзларининг собиқ иттифоқ Олий Лигасидаги биринчи иштирокини 1960 йилда “Торпедо”га қарши учрашув билан бошлайди. Ўша мавсумда чемпионликни қўлга киритган “автомобилсозлар” “Пахтакор”ни кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратганди. 1968 йилги кубок финалида ҳам улар худди шундай ҳисобда ғалаба қозониб вакилларимизни Еврокубокларга йўлланма олишига тўсқинлик қилганди. Яна бир эътиборга молик фактни эслаб ўтмасак бўлмайди. 1967 йил кубок мусобақасида илк бор қатнашган “Торпедо” Тирнаванинг “Спартак” клубига қарши баҳсни Тошкентда ўтказади ва йирик 3:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилади. Кейинги мавсумда эса улар яна пойтахтимизда Еврокубоклардаги учрашувини ўтказди ва Уэльснинг “Кардифф” жамоасини кичик 1:0 ҳисобида енгди.

“Пахтакор” 2006 йил ўзининг тарихий 50 йиллик юбилейини тантана ва байрам сифатида нишонлаган, ўртоқлик учрашуви учун Россиянинг “Торпедо” жамоаси таклиф қилинганди. Баҳс 25 майга белгиланган, бу кун биласиз мактабларда ҳам ўзига хос тантана “Сўнгги қўнғироқ” куни бўлганлиги учун аксарият ёш ишқибозлар учун мазкур беллашув икки ҳисса тўйга айланганди. Ўйин олдидан стадион ҳақиқий байрамона тус олган, трибуналар одамлар билан тўлганди. Беллашув бошланишидан олдин ёш ва фахрий футболчилар усти очиқ машинада югуриш йўлакчаси орқали майдонни айланишгани ёдингизда бўлса керак. Хуллас, барчаси юқори савияда ташкиллаштирилган, кўплаб халқ севган хонандалар, санъаткорлар ўз қўшиқлари билан мухлисларга кайфият улашганди.

Москва жамоаси эса деярли асосий таркиби билан етиб келган улар орасида ҳамюртимиз Александр Гейнрих ҳам бор эди. Боиси ўша йилнинг бошида Саша “Торпедо”га йўл олганди. Бундай даражадаги ўртоқлик ўйинларида натижа муҳим аҳамият касб этмайди, асосийси икки жамоанинг дўстлик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши муҳим омил саналади. “Пахтакор”нинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган баҳсда голларга Ихеруоме Уче ва Сервер Жепаров муаллифлик қилишади. 18-дақиқада таблодаги бир рақамини иккига ўзгартирган Жепаров жарима тўпидан унумли фойдаланади. Рақиб посбони Дмитрий Бородин жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнаганди. Бизникиларнинг урган икки голига жавобан рақиб сафида тўп тепаётган Александр Гейнрих 43-дақиқада Темур Жўраев дарвозасини ишғол қилади.

“Пахтакор” – “Торпедо” – 2:1
25.05.2006. Тошкент. “Пахтакор” Марказий стадиони. 50000 томошабин.
Бош ҳакам:
Роман Лаюкс (Латвия)
Голлар: Ихеруоме Уче 15, Сервер Жепаров 18 – Александр Гейнрих 43.

“Пахтакор”: Темур Жўраев, Илҳом Суюнов, Асрор Алиқулов, Александр Клецков (Алексей Николаев, 46), Владислав Кирьян, Садриддин Абдуллаев (Элдор Магдеев, 52), Сервер Жепаров, Вячеслав Понамарёв, Ренат Байрамов (Иброҳим Раҳимов, 84), Анвар Солиев (Шерзод Назаров, 79), Ихеруоме Уче (Зайниддин Тожиев, 59).
Бош мураббий: Валерий Непомняшчий

"Торпедо" (Москва): Бородин, Кормильцев (Мамаев, 68), Перов, Волков (Подимов, 77), Александр Гейнрих, Кантонистов (Смольников, 75), Будилин, Данишевский (Кабанов, 18), Колесников, Королев (Самсонов, 46), Морозов (Болихов, 75).
Бош мураббий: Владимир Петренко

Четлатиш: Бородин 18.



Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

+5   
23 янв 10:17:43
Akbar Umarov
Paxtakor PFCga darhaqiqat O'zbekistonda umuman o'xshashi yo'q. Faqat Paxtakor PFC oldidagina Arablarning very strong PFClarixam dag' dag' titraydi. Buni barcha Arablar real tasdiqlaydi. Paxtakor PFCga faqatgina eng oliy g'alabalar CHempionlikgina yarashadi.
+1   
23 янв 21:02:36
Александр Гейнрих
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Ангрендир туғилган жойи,
«Пахтакор»ни  эркатойи,
Мухлисларнинг ёқимтойи,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Доим кулиб, олға юрган,
Кареяга голлар урган,
Гол урса хам, ютолмаган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Ватан учун  берарди жон,
Билмадилар хеч бир инсон,
Йиғлаб кетган дилда армон,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Эх, Араблар йиғлаб қолган,
Ракибдан хам олқиш олган,
Мухлис кўз ўнгида қолган,
Гейнрихни соғиндим, Сизчи ?

Юртга қайт, Сашажон укам,
Мухлисларинг сенга малхам,
Устозларга қанот бўлиб,
Элга танит, Ўзбекни хам.
   
23 янв 10:37:45
Фарход
Пахтакор бош мураббийини бирданига узбек тилига угирилиб Бахтсизходиса деб ёзинглар эди.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика