UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  8 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  12 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  48 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   43 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  27 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  672 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  31 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

Томас Тухель: "Челси" кейинги босқичга чиқишга ҳақли эди, аммо..." Янгиликлар

Томас Тухель: "Челси" кейинги босқичга чиқишга ҳақли эди, аммо..."

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель "Реал"га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ютқазиш доим оғир. Аммо бундай мағлубиятни қабул қила оламиз, чунки афсусланадиган ўйин бўлмади. Биз ўзимиз истаганимиздек ўйнадик, маҳорат ва характер кўрсатиб, кейинги босқичга чиқишга ҳақли ўйнадик. Аммо бизга омад кулиб боқмади. 

Энг муҳими - ўйинимиз, режага амал қилиш, тартиб. Барчаси юқори даражада бўлди. Футболчиларга раҳмат айтаман. 

Гол уриш ва ғалаба қозониш лозим бўлган пайтда бу стадионда ўйнаш осон эмас. Биз кейинги босқичга чиқишга лойиқ эдик. 

Ҳар икки ўтказиб юборилган тўп - ҳужум бошланишидаги жиддий хато оқибати эди. Тўпни қайтиб олганингдан сўнг яна йўқотиб қўйиш - бу хавфли вазият. Биз бунга икки маротаба йўл қўйиб бердик. 

Иккита ўйинда жуда кўп хатога йўл қўйдик", - деди Тухель.

Рейтинг: +22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика