Тўлаган Исоқов, Владимир Штерн ва Шамиль Яфаров фахрий унвонлар билан тақдирланишди
24 авг 2021 22:08
Янгиликлар
Тўлаган Исоқов, Владимир Штерн ва Шамиль Яфаров фахрий унвонлар билан тақдирланишди
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, адабиёт, маданият, санъат соҳалари ва оммавий ахборот воситалари ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони эълон қилинди.
Унга кўра Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фахрийлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Исоқов Тўлаган Ўлмасович «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси» фахрий унвони билан тақдирланди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фахрийлар кенгаши аъзоси Штерн Владимир Аронович «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.
Ўзбекистон футбол ассоциациясининг фахрийлар кенгаши аъзоси Яфаров Шамиль Газисович II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан тақдирланди.
Championat.asia сайти барча мукофотланганларни қизғин табриклайди!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар