Шамиль Яфаров 75 ёшда!

Sherzod Nurmatov
25 июл 2025
Ўзбек футболи фахрийси Шамил Яфаров 75 ёшни қарши олди.

Шу муносабат билан бугун юбилей тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда яқин ва узоқ ўтмишнинг футбол юлдузлари, фахрийлар, жамоатчилик вакиллари, шунингдек, Шамиль Яфаровнинг яқинлари иштирок этди. 

ЎФА фахрийлар кенгаши раиси Тўлаган Исоқов унинг узоқ ва сермаҳсул фаолиятини ёдга олди. Унинг ҳаёт йўли ёшлар учун намуна бўлиши алоҳида таъкидланди. Миннатдорчилик рамзи сифатида турли ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари топширилди.



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: ЎФА матбуот хизмати