UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  10 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

Тожикистонлик мураббий Антонио Контедан ўрнак олар экан. Бизнинг мураббийлар-чи? Янгиликлар

Тожикистонлик мураббий Антонио Контедан ўрнак олар экан. Бизнинг мураббийлар-чи?

Сайтимизда эълон қилинган Виталий Левченконинг интервьюсини маза қилиб ўқидим.

Левченко - Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби бош мураббийи. Фақат Про лицензияси бўлмагани учун қоғозда бош мураббий эмас, холос. Лекин ОЧЛ ўйинларида кўряпмизки, жамоани майдон четида шу инсон бошқаряпти. 

Ҳамкасбимиз Нарзулла Сайдуллаевнинг "Истиқлол" қарши ҳужумда ажойиб ўйнамоқда. Европадаги қайси жамоалардан намуна олишга интиласиз?" деган саволига Виталий Левченко шундай деган: 

- "Таркибимиздаги футболчилардан келиб чиқиб ўйнаймиз. Европадан Антонио Контенинг иш услуби ва тактикаси менга кўпроқ ёқади. Бу мураббий бошчилигидаги жамоалар қандай ўйнаши, қандай қарши ҳужумга ўтиши ва прессинг қилиши мен учун эталон. Шундай экан Антонио Конте мен учун ҳақиқий намуна".

Мураббий ўз интервьюсида Киевда УЕФА Про лицензияси учун таҳсил олаётганини ва у ерда италиялик мураббийлар дарс бераётганини айтиб ўтган. Ёш мутахассис шунингдек, "Ал Ҳилол"дек кучли клуб 4:1 ҳисобда мағлуб этилишида рақибнинг кучли-кучсиз томонларини диққат билан ўргангани қўл келганини алоҳида таъкидлаган. 

Менга Виталий Левченконинг Антони Конте ҳамда рақибни ўрганиш борасидаги гаплари маъқул келди. Бундан кўриниб турибдики, мураббий ўзи учун маълум бир йўланишни танлаб бўлди. Демак, у итальянча тактик футбол шайдоси. Савол туғилади: бизнинг мураббийлар қандай футбол шайдоси? Албатта, кимгадир итальянча, кимгадир испанча, немисча, инглизча, португалча футбол ёқади.

Лекин кимдир умуман еврофутбол кўрмайди ва ўзи билган тактикани қўллайди. Қанийди бизда ҳам мураббийлар лицензия учун ўқишни Европада амалга оширса. Чунки ҳақиқий футбол у ерда. Тўғриси, Тошкентда йиллар давомида ўтказиб келинган Про лицензияси учун ўқув курслари фақат ўз даражамизда бўлиб келган. Бу ўқишлар ОЧЛни ютиш, ЖЧга чиқиш учун камлик қилади. 

Ҳеч эшитганмисиз, фалончи мураббий Европанинг фалончи жамоасида малака ошириб қайтибди, фалончи мураббий европалик мураббийнинг иш услубини ўрганяпти экан. Охирги йилларда кимдир шундай қилганини эслолмадим. Ҳозир кўп соҳаларда олдинга силжиш кетяпти, ёшларга биздаги билимлар камлик қиляпти, улар Европага, Америкага, Осиёга ошиқяпти.

Биз хоҳлардикки, мураббийларимиз ҳам билимнинг ортидан қувса. Керак бўлса, Еропанинг манаман деган клубларига бориб тажриба ошириб қайтишса. Чунки замонавий футболда МУРАББИЙЛАР тутган ўрни ниҳоятда катта. Футболчини бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам аввало мураббий деб биламан.

Муаллиф : Xayrulla Xoliqov
Рейтинг: +28   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика