UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  3 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  0 19:03"Металлург" - "Навбаҳор" 0:1. Матнли трансляция  35 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  4 18:10Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 0:0 (онлайн ҳисоб)  4 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  11 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  15 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  3 15:55"Манчестер Сити" дарвозабони клуб билан шартномасини узайтирди  0 15:29Жиру Евродан сўнг Франция терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини эълон қилди  1 15:00"Севилья" янги бош мураббий борасида бир қарорга келди  0

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради"

Суперлиганинг 13-туридан ўрин олган "Насаф" - "Олимпик" (2:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Кападзе фикрлари билан ўртоқлашди.





"Қаршида тўп тепиш доим ёқимли ҳисларни беради. Ажойиб муҳит ва майдонни алоҳида айтиб ўтиш жоиз. "Насаф" Ўзбекистоннинг ҳар томонлама кучли жамоаси ҳисобланади. Буни бугун ҳам исботлашди. Футболчилар яхши ҳаракат қилди. Тезкор гол қайсидир маънода режаларимизни ўзгартириб юборди. Шунга қарамай йигитлар кўрсатмаларни тўғри бажаришди",- дейди Тимур Кападзе. 

- Олимпия терма жамоамизнинг асосини шу жамоа футболчилари ташкил қилади. Уларнинг ўйин амалиётига эга бўлгани фойда келтиряптими?

- Ўйин амалиёти мунтазам берилиб келиняпти. Лекин халқаро мусобақадаги тажрибани ҳеч қаерда ололмайсиз. U-23 Осиё кубогида футболчиларнинг ўзига бўлган ишончи ортди. Кўриниб турибди, футболчилар ўсишга эришишди.  

- "Олимпик" олдига қандай мақсад қўйилган?

- Биринчи мақсадимиз футболчиларни ўсишига ёрдам бериш. Шу орқали терма жамоага улар муносиб бўлишлари керак.  Албатта ҳар бир ўйинда майдонга чиқиб ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Бунинг учун тактик, жисмоний умуман ҳар томонлама тайёргарлик кўрамиз. Уларга раҳмат айтаман. 

- Финалдан кейин руҳий томондан тикланиш қандай кечди?

- Бу мағлубиятни фақат иш орқали эсдан чиқариш мумкин. Ҳозир буни ўйлаб сиқиладиган пайт эмас. Бу гапни футболчиларга ҳам айтдим, дея оламан. Биз янада кучли бўлишимиз лозим. Машғулотлар, меҳнат орқали бунга эришиш мумкин. Стадиондаги мухлисларнинг кўз ёшларини кўриб ўшанда мен ҳам таъсирландим. Ғалаба тортиқ қилмоқчи эдик. 

- Суперлигада чемпионлик йўлидаги кураш ҳақида нима дея оласиз?

- Турнир жадвалига қарайдиган бўлсак, жамоалар жуда зич жойлашган. Жон сақлаш ва чемпионлик учун рақобат катта. Иккинчи даврада кўп нарса ҳал бўлади. Фаворит йўқ, биргина очко жамоаларнинг ўрнига таъсир қилиши мумкин.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика