UZ

Сўнгги янгиликлар

19:44Al Ain Cup. Ўзбекистон - Эрон. Асосий таркиблар маълум  8 19:25U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади  360 19:13Рейндерс: "Мен ЖЧ-2022ни диванда томоша қилганман. Бу сафар бутунлай бошқача бўлиши аниқ"  0 18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  4 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  7 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  29 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  5 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  1 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман" Янгиликлар

Тимур Кападзе: "Ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман"

Теглар :  Тимур Кападзе
Coca-Cola Суперлигасининг 23-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Олимпик" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Тимур Кападзе матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Албатта бугунги ўйинга яхши тайёргарлик кўрдик. Наманганда ўйнаш осон эмаслигини биламиз. "Навбаҳор"ни мухлислар қўллаб-қувватлашади. Шунга қарамай йигитлар ўзини йўқотиб қўйишгани йўқ. Бугун яхши ҳаракат қилдик. Гол урдик, бироқ ўйиннинг охирги қисмида гол қўйвордик. Биз ғалабага ҳақли эдик деб ўйлайман. Жарима бўйича ҳам савол бор, "жонли девор" ҳам 11 метрга сурилди. Лекин майли, муҳими йигитлар кўплаб мухлислар қаршисида тажриба тўплашди.

- "Олимпик" яхши лойиҳа. Шу лойиҳани вилоятларга бериш мумкинмиди? Масалан, мухлисларга тўлиб тошган стадионда ўйнаш барибир бошқача бўларди...

- Албатта, биз бу лойиҳани ташкил этганда мақсадни кўзлаб ҳаракат қилгандик. "Олимпик" лойиҳаси ўзини оқлаяпти. Ўтган давр мобайнида йигитлар анча ўсишга эришди. Терма жамоа бош мураббийи сифатида мен учун яхши. Чунки тайёр жамоа бор, бундан ташқари бошқа жамоаларда ҳам номзод футболчилар ўйнайди. Ҳозир бизда рақобат жуда кучли. Балки келгусида буни амалга ошириш мумкиндир. Ҳозир барча мақсадларимиз олимпиадага қаратилган.

- Тўғри айтдингиз, "Олимпик" яхши лойиҳа. Биз Париж олимпиадаси йўлида жамоага омад тилаймиз. Жамоа йигитлари ўсишга эришмоқда. Аммо, бугун баъзи футболчилар ўйин мобайнида кўп эътироз қилишди, тортишиб кетишди. Бу холат жамоанинг келажагига салбий таъсир кўрсатмайдими?

- Сизга шундай кўринган бўлиши мумкин. Майдонда катта-кичик деган тушунча йўқ. Рақибга ҳурмат сақлаган холда фикрини билдиришга ҳаққи бор. Камчиликлар бор бўлса, албатта биз мураббийлар футболчиларга тушунтирамиз.

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика