UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:3 (матнли трансляция)  11 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  40 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:46"Бани Яс" — "Ал Айн". Таркиблар маълум  0 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  4 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  0 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  12 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  17 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11 19:13ОКМК янги мавсум учун қайдномасини эълон қилди  6 18:54Ислом Исмоилов: "Асосий таркибнинг 80-90 фоизи шаклланди"  9 18:41"Арал" Тожикистон жамоасини мағлуб этди  2

Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи" Янгиликлар

Тибо Куртуа: "Бельгия Европа чемпионатини ютмоқчи"

Бельгия дарвозабони Тибо Куртуа Евро-2020 бошланишидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Сўнгги турнир ўтказилганига беш йил ўтди. Менда 2016 йилдаги муваффақиятсизлик учун бировдан ўч олиш туйғуси йўқ. Биз интилишда давом этишимиз керак, ушбу турнирда ғалаба қозониш истагимиз юқори. Аввалгидан-да яхшироқ ўйнашга ҳаракат қиламан. Қийинчиликларни енгиб ўтсангиз, кучли бўласиз. ‘Реал’ билан мавсумни яхши ўтказдим.

Евро-2020'да яхши натижага эришамиз деган умиддаман. Ўз устимизда кўпроқ ишлашимиз керак, турнирдаги иштирокимиз эртага бошланади. Россияга қарши ўйинда ғалаба қозонишимиз, худди Россиядаги Жаҳон чемпионатида бўлгани каби ўйиндан ўйинга кучайишимиз керак.

Албатта, учрашув қийин руҳда ўтади. Футболчилар майдонда жуда кўп энергия сарфлайди, бу аниқ. Томошабинлар қаршисида футбол ўйнаш ажойиб ва биз мураккаб учрашувга тайёрмиз", — дейди Куртуа.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика