ТEЗКОР: Кавани 3 ўйинга дисквалификация қилинди
31 дек 2020 20:35
Янгиликлар
ТEЗКОР: Кавани 3 ўйинга дисквалификация қилинди
Англия футбол ассоциацияси Эдинсон Каванини ирқчилик қилганликда айбдор деб топди ва уни 3 ўйинга четлатди.
Гап шундаки, форвард АПЛ 10-тури доирасида ўтган “Саутгемптон”га (3:2) қарши баҳсдан сўнг, Instagram'даги сторисига фойдаланувчига жавоб тариқасида "Раҳмат, қоравой" (Gracias negrito). дея ёзилган расм жойлаганди. Футболчининг ўзи ушбу ҳолатни "негрито" сўзи ўз ватанида эркалаш маъносида ишлатилиши билан тушинтирган. Кейинроқ эса у расмни ҳам ўчириб юборганди.
Шунингдек, Кавани 100.000 фунт миқдорида жарима ҳам тўлайди. У “Астон Вилла” (АПЛ), “Ман Сити” (Лига Кубоги) ва “Уотфорд” (Кубок)га қарши баҳсларни ўтказиб юборади.

Instagram'даги махсус @angliyafutboli саҳифамизга обуна бўлинг!
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди
Тьерри Анри Винисиус билан боғлиқ ирқчилик ҳодисаси ҳақида: "Мен "Реал"ни ёқтирмайман, лекин бугун мадридистман"
Фикрлар